1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Азиз меҳмонлар Сурхондарёга келишди

10:57 / 17.10.2024 996 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.

Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошламоқда.

Айни вақтда 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун ташриф буюришган.

Конференциянинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи йиғилиши, шўбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази талабалари билан учрашув, ёпилиш маросими ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўтказлиши белгиланган.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти .Яланғоч ота, жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз давоми...

2360 14:00 / 30.05.2019
2011 йилда Италияда яратилган рекорд даражадаги йирик Қуръони Каримнинг босма нусхаси Қозонда қайта таъмирдан чиқарилди. Islam todayrdquo сайтининг хабар беришича, барча давоми...

5007 13:28 / 10.08.2018
Мақола мавжув эмас

6484 05:00 / 11.03.2017
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

3607 08:45 / 31.01.2019