1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

17:30 / 19.08.2024 1355 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.

 

Қарорда қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши белгиланган:

 

• Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этиш;

 

• Имом Термизий ҳаёти ва илмий меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш ва саҳналаштирилган спектакль намойишини ташкил этиш;

 

• Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган эсдалик сувенирларини муомалага чиқариш ҳамда почта маркалари, тақвимлар, унинг ҳаёти ва илмий меросини ёритиб берувчи бошқа кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш;

 

• 2024 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда конференция доирасида Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш;

 

• Имом Термизий зиёратгоҳига олиб борувчи йўл инфратузилмаларини яхшилаш, жумладан, ёдгорлик мажмуаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш;

 

• Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мажмуасида Имом Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китобларининг кўргазмасини ташкил этиш.

Манба: (https://uza.uz/posts/626465)

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эроннинг машҳур .Asia News, газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола httpswww.asianews.irenalbum1371 чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. .Asia давоми...

1538 11:39 / 22.06.2023
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2308 12:04 / 01.07.2020
Рабиъул аввал ойига яна бир туҳфа билан .Hilol, нашриётининг бош дўконида .Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор, рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу тақдимотда Тошкент давоми...

1709 16:07 / 03.11.2020
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1598 10:11 / 08.01.2024