1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик вакиллар Урдундаги Халқаро Ислом илмлари университетида

09:36 / 09.08.2024 1190 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Урдундаги Халқаро Ислом илмлари университетига ташриф буюришди. Бу ҳақда @hanafiykulliyasi телеграм канали хабар берди.

Вакилларимиз университет раҳбари, профессор, доктор, Салоҳ Абулҳаж ҳазратлари билан учрашув ўтказиб, университетдаги таълим муҳити, дарс ўтиш услуби билан яқиндан танишдилар. 

Сўнгра, университетда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ушбу ўқув даргоҳи таълим тизимидаги афзалликлар, ўзбек талабаларини ўйлантираётган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, араб тилидан бир қанча мутахассисларни Ўзбекистонга олиб бориш, университет билан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент Ислом институти орасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, имом-хатиб ва диний соҳа вакилларининг қисқа муддатли малака оширишларини таъминлаш, ушбу университетнинг Ҳанафий фиқҳи факультетининг таълим тизимини атрофлича ўрганиш ҳақида фикрлар айтиб ўтилди ҳамда талабалар томонидан таклифлар билдирилди. 

Ўзбекистонлик вакиллар университет томонининг бу илиқ кутиб олишини юқори баҳолашди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо .Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни давоми...

1696 05:43 / 04.09.2023
Президент Шавкат Мирзиёев УттарПрадешштатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон давоми...

1497 12:44 / 04.07.2024
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ўрта мактабни олтин медалга битирган Марям, тиббиёт мактабига энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинади. 27 ёшли Марямнинг давоми...

2850 10:45 / 14.01.2021
Англиянинг Лутон шаҳридан Мария Аслам Қуръони Каримни ёд олиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бутун дунё мусулмонлари қалбидан жой олди. Унинг Қуръон ўрганишга давоми...

2848 16:23 / 10.02.2022