1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул имтиҳонларида шаффофлик ва адолатни таъминлаш – динимиз талаби!

06:40 / 10.07.2024 933 pdf Ўқиш режими + -

9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик билан танишди.

Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Муфтий имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратди.

Шунингдек, имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият бериш қайд этилди. Имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта урғу қаратилди.

Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида қабул жараёнларини намунали ташкил этиш, замонавий хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш, абитуриентлар учун муносиб шароитларни тайёрлаш, уларнинг тест синовларидаги ҳуқуқ-мажбуриятларини тушунтириш, видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш, ота-оналар учун кутиш жойларини ҳозирлаш ва имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш кабилар ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
БрунейДоруссалом университети бу йил аввалги йилга қараганда беш поғона юқорига кўтарилиб, Осиёнинг энг яхши 100 та университети рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда давоми...

2721 05:35 / 30.10.2018
Жанубий Ирландия полицияси маъмурияти соҳада ишлаётган мусулмон аёлларнинг ҳижобда юришлари мумкинлигини маълум қилди. IQNAнинг Iris Ligalrdquo ахборот сайтига таяниб давоми...

2247 10:15 / 09.04.2019
Бугунги кунда юртимиздаги масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеъларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.Шу давоми...

2437 06:24 / 01.03.2022
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1794 13:37 / 11.02.2025
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021