1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" 3- жузи қайта нашр этилди

00:00 / 02.02.2015 3317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 3- жуз « Ният, ихлос ва илм »

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи қайта нашр этилди.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
 Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.

 

 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 3 - жуз « Ният, ихлос ва илм »
Нашриёт:  «HILOL NASHR» МЧЖ
Сана:   2013 йил
Ҳажми:  256 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN:  978-9943-4094-6-0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 158-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефонлар: 

Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Мундарижа

Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
Киши ниятига яраша савоб олади
Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
Илм китоби
Илм ва уламолар фазли ҳақида
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли
ҳақида
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
Илм одоблари ҳақида
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши  
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак
Илм китобига илова
«Мадрасага қатнайдиган халқ»
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё илми
Физика
Фалакиёт
Илми ҳисоб (математика)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қатан ибн Қомийсадан, у киши эса ўз отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Чизиқ чизиб, тош билан ва қуш билан фол очиш Aллоҳдан бошқага ибодат давоми...

2919 20:39 / 25.02.2021
quotИйман, Ислам, Куръанquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotИйман, Ислам, Куръанquot деб номланган, Иймонrdquo китобининг рус тилидаги давоми...

14956 00:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Қасамлар назрлар ва ов, деб номланган 1415жузлари.Муҳтарам давоми...

2804 06:54 / 02.01.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Кифоя, деб номланган уч жилдлик китоблари.Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи .Кифоя шарҳи Мухтасари давоми...

3364 06:10 / 09.01.2019
Аудиолар

232013 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150526 09:35 / 11.08.2021