1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бир-бирини Рамазон ҳайити билан самимий қутладилар

21:40 / 09.04.2024 1137 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий табрикладилар.

Давлат раҳбарлари қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал тус олгани, фаол сиёсий мулоқот олиб борилаётгани, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги алоқалар суръати ошиб бораётгани, самарали маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Икки мамлакат етакчи корхона ва компанияларининг кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, alspa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина давоми...

1218 15:09 / 28.05.2024
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида дунёдаги энг йирик академиялардан бири ҳисобланган Қуръон Академияси очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар давоми...

2062 12:00 / 29.12.2020
Сешанба куни Эфиопия мусулмонлари муборак Рамазон ойини кутиб олдилар. Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаши президенти, муфтий Ҳожи Умар Идрис, одамларни давоми...

1630 11:00 / 16.04.2021
Юртимизнинг энг ёши улуғ устози, Қуръони Карим ходими, Яҳё қори даданинг завжалари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло давоми...

1534 11:19 / 31.07.2024