1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россиялик толиби илмлар Мир Арабда диний таълим олишлари мумкин

17:29 / 31.05.2023 1653 pdf Ўқиш режими + -

Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия мусулмонлари диний уюшмаси (РМДУ) раҳбари, муфтий Албир Крганов маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан россиялик талабаларни Бухородаги Мир Араб мадрасасида илм олиш имкониятини келишиб олдик. Ҳозирда тарихий мадрасада Чувашистондан келган талабалар билан биргамиз. Бунгача бу толиби илмлар Қозондаги «Муҳаммадия» мадрасасида таҳсил олишган. Бухорода машғулотлар ўтказиш шартлари билан танишдик, суҳбатлардан ўтдик. Россиялик талабалар 32 йиллик танаффусдан сўнг меҳмондўст Ўзбекистон заминига қайтишмоқда», дейди Крганов. — Ўзбекистон таълим сифати Туркия ва араб мамлакатларидагидан ёмон эмас. СССР парчаланганидан кейин турли сабабларга кўра, руслар Бухорога таълим олиш учун келишни тўхтатдилар. Ўзбекистонда ҳам оғир вазият эди. Ҳаммамиз Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва бошқа давлатларнинг диний марказларига ошиқдик. Лекин Бухородаги таълим сифати Миср ёки Туркиядагидан ёмон эмас. Биз қайтяпмиз.

РМДУ раҳбари Мир Араб мадрасасида Россиянинг ҳозирги муфтийлари, Талгат Тожуддин, Равил Ғайнутдин, Исмоил Бердиев, Россия Қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров ва бошқа кўплаб шахслар таҳсил олганини эслаб ўтди.

«Мамлакатимиз талабаларининг Бухорода яна таҳсил олиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганининг тасдиғидир», дейди Албир Крганов.

Манба
Islamnews.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи билан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 20252026ўқув йилини бошлаш саналари давоми...

1848 13:54 / 25.08.2025
Штаб квартираси Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси ОЖА Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни 2018 йил одамиrdquo деб эълон қилди.Мамлакатимиз давоми...

3719 11:00 / 21.12.2018
Эндиликда ушбу китобни онлайн харид қилишдан ташқари, қуйидаги рақамларга боғланиб, телефон орқали буюртма беришингиз ҳам мумкин. Буюртма қилган китобларингиз давоми...

2445 10:30 / 04.05.2020
Босния ва Герцеговина пойтахти Сараеводаги энг қадимий масжидлардан бири бўлган .Лубина, масжиди яқинда таъмирдан чиқарилди.Қарийб 500 йил аввал Усмонлилар давоми...

2125 11:00 / 25.02.2022