1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шояд, охират ишларига ҳимматимиз кучайса

16:07 / 23.12.2022 1814 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳамдан «Дунёда зоҳидликка нималар сабабидан эришдингиз?», деб сўрашди.
У зот жавоб қилдилар: «Бунга уч нарса сабаб бўлди: 
1. Қабрни ёлғизлатувчи кўрдим, менинг эса ҳамроҳим йўқ. 
2. Йўлни узун кўрдим, менинг эса йўлхалтам бўм-бўш. 
3. Ер ва осмонлар Ҳукмронини қози қўрдим, менда эса ҳимоячи йўқ».
Яъни, мана шу уч ҳолатнинг мулоҳазаси Иброҳим ибн Адҳамни дунёдан юз буриб, охират билан машғул бўлишга ундади. 
Шу уч сабабни қайта-қайта ўқиб кўрсак ва уларнинг тўғрилига иқрор бўлсак, шояд, бизнинг ҳам охират ишларига ҳимматимиз кучайса.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1904 16:30 / 24.06.2021
Ҳазрати Муовиянинг даврларида икки одам жанжаллашиб қолди. Жанжал асносида бири бошқасининг тишини уриб синдирди. У синган тишини олиб, Муовия розияллоҳу давоми...

1565 13:34 / 29.06.2025
rlm rlm . .rlm Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг зиммасидаги ҳақни бермай юриши зулмдир,, дедилар,. давоми...

1307 09:01 / 24.08.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш давоми...

3140 11:00 / 14.02.2021