1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Лавозимга муносиб шахс

16:02 / 22.11.2022 1709 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Илоҳий маслаҳат)
Ишга ёлланадиган шахснинг ёки лавозимга тайинланадиган кадрнинг қайси жиҳатларига эътибор беришимиз зарур?
Агар бизда кимнидир ишга олиш ёки кимгадир лавозим тайинлаш имкониятимиз бўлса, энг аввало унинг омонатдорлиги ва кучли эканига эътибор қилишимиз лозим бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: «Албатта, сиз ишга ёллайдиган энг яхши шахс кучли ва ишончли шахс бўлсин» (Қасос сураси, 26-оят). 
Ушбу сўзни Шуайб алайҳиссаломнинг қизи Мусо алайҳиссаломни ишга ёллаш учун оталарига айтган эди. Бу оят ҳар бир жамият учун, ҳар бир раҳбар учун, ҳар биримиз учун, ҳар бир иш берувчи учун ходимнинг қайси сифатларини эътиборга олиши муҳим эканида асосий мезонни ўрнатиб берди. Мазкур икки сифат кишининг ақли ва виждонига боғлиқ бўлган сифатлардир. 
Ходимнинг кучлилиги ўша соҳанинг билимдони бўлиши ҳамда уни бошқаришга ҳам қодирлиги билан ўлчанади. Омонатдорлиги эса ишига масъулият билан ёндашиши ҳамда шу ишда Аллоҳ таолодан қўрқиши билан ўлчанади. 
Демак, бирор кишини ишга олсак ёки уни бирор лавозимга тавсия қилсак, (айниқса, муҳим лавозимларга) аввало унинг мазкур икки сифат соҳиби эканига ишончимиз комил бўлсин! Шунда тараққиётга энг қисқа йўл билан борамиз. 
Шунингдек, ишдан бўшатишда ҳам мазкур мезонни сақлай олсак, ўзимиз учун ҳам, жамиятимиз учун ҳам кўплаб муваффақиятларга эришамиз.
Биз лавозим бераётган ходимнинг фойда ёки зарарининг кўлами эса унга берилган вазифага қараб бўлади. Қайси инсонда ушбу икки сифат мавжуд бўлса, у инсон Аллоҳ таолога тақво қилади ҳамда ишига омонатдорлик ила ёндашади. Агар ушбу икки сифатдан фақат биттасигина бор бўлса, унинг ишида бетартиблик юзага келади ва кутилган натижа амалга ошмайди. Шунинг учун одамлар доим омонатдор кишининг заиф (яъни бўш)лигидан, кучли инсоннинг эса хиёнатидан шикоят қилишади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳ! Сенга ишончли кишининг заифлигидан ва кучли кишининг хиёнатидан шикоят қиламан», дер эканлар.


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар .Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўйфикр келиши сўфийлар истилоҳида .ворид, давоми...

1030 12:34 / 23.10.2025
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп молдунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйинкулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси давоми...

2141 16:00 / 10.12.2022
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп.Усмон давоми...

13540 12:00 / 22.02.2021
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2328 12:33 / 17.03.2024