1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Уҳуд жангидан олинадиган дарслар

22:07 / 24.10.2022 3512 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 625 сана 23 мартда Уҳуд жанги бўлиб ўтди. Ҳижрий тақвимда эса бу жангни ҳижратнинг учинчи санаси, шавволнинг еттинчисида бўлган дейишади.
Жангдан бир неча кунлар олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрадилар. Тушларида қиличлари синиб кетади. Тушларини қариндошларидан бирининг вафот этишига таъвил қиладилар. Дарҳақиқат Уҳуд жангида амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу шаҳид бўладилар!
Уҳуд жанги тугади. Аммо ундан олинадиган дарслар ҳамон давом этмоқда:
1. Гоҳида ҳақ урушда зиён қилиши мумкин. Аммо барибир охирида урушда ғалаба қозонади. Биз ғалаба ва мағлубият билан банд бўлгандан кўра кўпроқ ҳақда бўлиб, ботилдан узоқ бўлишимиз лозим!
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина амрларига хилоф қилиш Уҳудда мағлуб бўлишга олиб келди. Уммат ҳам пайғамбарининг амрига хилоф қилиб юриб ғалабани орзу қилмасин. Ғалаба итоат билан бирга бўлади!
3. Ғалаба ва мағлубият об-ҳаво бўлса, иймон иқлимдир. Об-ҳаво ўзгаргани учун иқлимдан нолиманг!
4. Сизни туғёнга кетказадиган ғалабадан, сизни Аллоҳга илтижо қилишга ундайдиган мағлубият яхши. Бандаларини ўзи истаганидек қилиш учун уларга ёқмайдиган синовларни берадиган Аллоҳ покдир!
5. Ўлим бир хил. Аммо натижа ҳар-хил. Биздан ўлганлар жаннатда, кофирлардан ўлганлар дўзахда!
6. Қийинчиликларда инсонларнинг асли билинади. Убай ибн Салул Уҳудда фош бўлди. Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу Уҳудда Аллоҳга берган аҳдига садоқат кўрсатди. У ҳақида: «Мўъминлардан Аллоҳга берган ваъдаларида содиқ қолган кишилар бордир!», ояти нозил бўлди!
7. Ғалаба ва мағлубият навбати биландир. Гоҳида ҳақ ўз сафида мунофиқлар кўпайиб кетмаслиги учун мағлуб бўлиб ҳам туради. Гоҳида эса манҳаж саломатлигига, йўлнинг тўғрилигига мусулмонлар ишончи йўқолмаслиги учун ғолиб ҳам бўлиб туради!
8. Тоққа камончиларнинг қўйилиши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабабларни қаттиқ тутганликлари хабарини беради. У киши: «Мен пайғамбарман, Аллоҳ менга ҳар қанақа ҳолатда ҳам нусрат бераверади!», демадилар. Қўлларидан келганича сабабларни тутар эдилар. Аммо ишончлари сабабларга эмас, сабаблар Роббисига бўлар эди!
9. Қўмондон лашкарларнинг ортига беркинмайди. Қўмондон қўшиннинг олдида туради. Саҳобалар қўрқинчга тушиб қолишганида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам собит туриб Убай ибн Халафни найзалари билан ўлдирдилар. У хўкиз сингари хириллаб жон берган эди!
10. Уҳуд кунидаги энг оғриқли нуқта камончиларнинг жойини ташлаб кетгани ҳам, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлгани ҳам эмас. Ундаги энг оғриқли нуқта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ёришгани, олдинги икки тишларининг синдирилиши, у кишининг қонларини оқизилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидаги қонни артиб туриб шундай деган эдилар:
«Пайғамбарининг бошини ёрган, тишларини синдирган қавм қандай қилиб нажот топиши мумкин?!».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қонлари оққан сайёра энг ёмон сайёрадир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азиз ўқувчи, салибчиларга Фаластиннинг бир қарич ерини ҳам беришдан бош тортган, тарих тажовузкорлари томонидан ёмонотлиқ қилинган mdash Усмонийлар халифасининг давоми...

6572 19:00 / 04.04.2021
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан тўртинчиси умидсизлик ва шумланишга қарши кураш, инсонда орзуумидни ва ўзига давоми...

3222 11:00 / 20.07.2023
Абу Бакр розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, вафотлари яқинлашганини ҳис қилганларида, мусулмонлар ичида ихтилоф чиқмаслиги учун аввалдан халифа тайинлаб қўйишни ирода давоми...

2369 22:57 / 05.05.2024
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

4569 17:10 / 31.05.2019
Аудиолар

229673 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148276 14:35 / 11.08.2021