1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳурматли юртдошлар!

14:07 / 08.09.2022 2312 pdf Ўқиш режими + -

Сўнги йилларда юртимизда Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти, бизнес ва молияни Ислом тамойиллари асосида бошқариш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан баъзи давлатларнинг Ислом банкчилиги тизимини юртимиз банкчилиги соҳасининг айрим тармоқларида қўллаш, банк соҳасида ишлаётган ходимлар учун уламолар, Ислом молияси мутахассислари томонидан тренинглар ўтказиш, мавзуга оид қўлланмалар чоп этиш кабиларни келтириб ўтиш мумкин.

Халқаро Ислом Молияси бўйича маслаҳат берувчи фирма IFAAS (www.IFAAS.com) Ўзбекистонда Ислом банкчилиги ва молиясига бўлган талабнинг нақадар юқори эканини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб бормоқда. Фирма ушбу тадқиқот доирасида мазкур мавзу бўйича 10 та оддий саволлар тузиб, юртдошларимизнинг эътиборларига ҳавола этди.

Саволларга жавоб бериш учун ушбу ҳавола орқали сўровномага кириш мумкин:

https://forms.office.com/r/zcDi15Ww0B

IFAAS жамоаси саволларни тақдим этар экан, юртдошларимизнинг берадиган жавоблари Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонларга Ислом молияси соҳасининг ривожини қўллаб – қувватлашга янада яхшироқ ёрдам беришига умид билдирган.

Юқоридаги сўровнома ҳаволасини дўстларингиз, қариндошларингиз ва ҳамкасбларингиз, шу жумладан, бизнес эгалари ва сармоячилар билан бўлишишингизни илтимос қиламиз.    

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мусулмонлари билан бирдамлик изҳор этиб, Қуръони каримнинг таҳқирланишини қоралади, деб давоми...

1465 01:09 / 26.07.2023
Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиладиПрезидент томонидан .Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида,ги қарор имзоланди. давоми...

3522 21:35 / 08.03.2024
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда давоми...

1017 12:12 / 29.04.2025
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

2162 15:31 / 11.07.2019