1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламолари Саратовда истиқомат қилаётган ватандошларимизга илмий суҳбат қилиб бердилар

22:00 / 13.06.2022 1877 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Саратов шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий-маърифий меросларини ўрганиш бўйича форум ўтказилган эди.

Ушбу форум якунига етгач, Aср намозидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари Муҳаммад Aйюб домла Ҳомидов, Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Ҳасан домла Қодиров Саратов шаҳридаги «Рашида» жомеъ масжидида ватандошларимизга илмий-маърифий суҳбатлар қилиб бердилар. Суҳбатда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маърифий меросларини ўрганиш ҳақида, муҳожир ўзбек ватандошлармиз учун муҳим ва керакли бўлган мавзуларда мавъизалар қилинди.

islam.uz

Хусусан, юртимиздан Ислом оламида машҳур бўлган, дунёга устоз бўлган, Қуръони Карим, ҳадиси шариф, ақийда, фиқҳ, ҳисоб, фалакиёт, табобат каби илмларда бебаҳо асарлар ижод қилиб, дунё аҳлига тақдим етган улуғ зотлар, буюк алломалар етишиб чиққани, ана шу аждодларга муносиб авлод бўлиш зиммамиздаги катта масъулият экани, улар қолдирган улкан илмий меросни ўрганиб, амал қилиш биз учун ўта муҳимлиги айтиб ўтилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган минтақа мамлакатлари ва Озарбайжон Президентлари давоми...

614 12:12 / 16 ноябрь
Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида иштирок давоми...

1776 12:30 / 26.08.2023
Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рабиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф, муфтий давоми...

1262 21:39 / 30.09.2024
Ҳаждан кўзланган мақсад ndash бандани энг юқори савияда Аллоҳга ибодат қилишга ўргатишдир. Бундан ташқари, Ҳажда хокисорлик касб этилади ва банда дунёнинг ҳамма давоми...

1955 21:24 / 28.06.2022
Аудиолар

212700 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131917 14:35 / 11.08.2021