1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобатдир

12:00 / 14.03.2022 4646 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёмғир сайёрамиз иқлими, об-ҳавосининг ажралмас кўринишидир. Ёмғир ёғар экан, биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, унинг тугашини фақат сабр билан кутишимиз мумкин холос. Охирги кунлар юртимизда чинакам ёмғирлар мавсуми бўляпти, бу ҳолат анчадан бери кузатилмаганди. Тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида айрим ерларда сел келиши, сув тошиши ҳолатлари ҳам учрамоқда. 

Ёмғирни деразадан кузатиб ушбу айрим маълумотларни топиб, таржима қилиб жамлашга уриндим. Аллоҳ таоло ушбу ёмғирнинг яхшиликларини насиб этиб, зарарларидан Ўзи асрасин!

▪️Ёмғир булутлари одатда ердан 1000-1200 метр баландликда ҳосил бўлади. 

▪️Гидрометеорология марказининг ёмғир ҳақидаги барча иборалари ўзига хос маънога ега. Масалан, «қисқа муддатли ёмғир» ибораси ёмғирнинг давомийлиги 3 соатдан ошмаслигини англатади. «Ёмғир ёғиши кутилмоқда» ибораси камида ярим кун давомида ёмғирнинг давомийлигини англатади. «Сезиларли ёғингарчиликсиз» ибораси ёмғир бўлмайди дегани эмас балки, ёмғир квадрат метр учун 0,3 литрдан ошмайди.

▪️ Энг оғир дўл тошлари 1986 йил 14 апрелда Гопалганж шаҳрида ёққан. Бир дўл тошининг оғирлиги 1 кг дан ошиқроқ бўлиб, ўша ёмғирда 92 киши ҳалок бўлган.

▪️Катта ёмғир томчисининг диаметри 6-7 миллиметргача бўлиши мумкин. Ёмғир қанчалик кучли бўлмасин, катта томчилар ерга етиб бормайди, ҳавода кичик томчиларга ажралиб, тарқалади. 

▪️Нидерландия ва Бельгия Европанинг энг ёмғирли мамлакатлари ҳисобланар экан.

▪️Оддий ёмғирнинг кислоталик даражаси - рН 5,6га тенгдир. Агар кислоталик даражаси ундан паст бўлса, у ёмғир кислоталик ҳисобланади. Масалан, рН 5,5 даражасидаги ёмғирда бактериялар ҳалок бўлса, рН 4,5 даражали ёмғирда ҳашаротлар, балиқлар ҳалок бўлади.

▪️Камалакни фақат ёмғир ёққанда кўриш мумкин.

▪️Тарихий йилномаларга кўра, 1209 йилда Европанинг ғарбий қисмида тахминан икки ярим ой давомида ёмғир ёққан ва бу 20 майдан 9 августга қадар чўзилган.

▪️Таиландда деярли ҳеч қачон кундузи ёмғир ёғмайди — фақат кечаси.

▪️Об-ҳаво маълумотларида «қисқа муддатли ёмғир» ибораси ёмғирнинг кутилаётган давомийлиги уч соатдан ошмаслигини англатади.

▪️Дунёнинг энг ёмғирли жойи — Ҳиндистоннинг Черапунжи шаҳри.

▪️Португалияда ёмғир иш учун кечикишнинг асосли сабаб сифатида қабул қилинади. 

▪️Ҳар йили ерга 519 триллион тоннага яқин сув қуйилади. Албатта, бу сувнинг барчаси осмондан бир мартада эмас - буғланиб, яна қайта ёмғир бўлиб ёғиши натижасида амалга ошади.

▪️Иссиқ чўлларда баъзан ёмғир суви ерга етиб боргунча буғланиб кетади.

▪️Сиз Угандаликларни момақалдироқ билан қўрқитолмайсиз, чунки мамлакатда йилига камида 250 маротаба момақалдироқ билан ёмғир ёғади.

▪️Аслида ёмғирнинг ҳиди йўқ. Ёмғир ҳидига боғлайдиган хушбўй ҳид аслида актино-бактериялар ва циано-бактериялар томонидан ажралиб чиқади. Ёмғирга ҳид берувчи моддага геосмин дейилади.

«У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг». (Бақара сураси, 22-оят).

Мусулмон шахс Аллоҳнинг раҳматини қандай қарши олиши керак? Ёмғир ёққанда нима қилиши лозим?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, ёмғир ёғаётган пайтда мусулмон киши дуо қилиши керак. Сиз ўша дуони биласизми? Ёмғир ёғаётган пайтдаги дуоларимиз ижобат бўлишини-чи?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ёмғирни зикр қилар экан, бундан кўзланган икки мақсадни айтиб ўтади. Оятларнинг бирида шундай дейилади:

«У Ўз раҳмати (яъни, ёмғир) олдидан хушхабар қилиб шамоллар юборган Зотдир» (Фурқон сураси, 48-оят).

Бошқа оятда эса шундай дейилган:

«Улар уни (азобни) ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач, «Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир», – дедилар. (Ҳуд айтди)«Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса – бир бўронки, унда аламли азоб бордир» (Аҳқоф сураси, 24-оят).

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. «Нега хавотирга тушдингиз» деб сўрашса, ул зоти бобаракот: «Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман», дея жавоб берардилар.

Ёмғир ёға бошлаганда ул зот қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

Шундан сўнг, агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар («Саҳиҳи Муслим»).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ҳам ўқирдилар: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин» («Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим»).

Момоқалдироқ гумбурласа, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб ҳам дуо қилардилар.

Дуонинг маъноси: « Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин» («Сунани Термизий», «Муснад Аҳмад» ва «Адабул муфрад». Имом Ҳаким, Заҳабий ( Мустадрак, 2-жилд, 286-саҳифа) ҳамда Ҳофиз Ибн Ҳажар ва аллома Жазарийлар ( Ал-Футуҳат ур-Раббония, 4- жилд, 284-саҳифа) бу ҳадисни саҳиҳ дейишган).

Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо

«Мутирнаа бифазлиллааҳи ва роҳматиҳ».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди»(«Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).

Келтириб ўтилган ушбу дуолар ёмғир ёғаётганда ўқиладиган кўплаб дуолардан баъзилари, холос.

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Ҳадислардан маълумки, ёмғир ёғаётган пайтда ўқиладиган дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Сунани Абу Довуд», 2533-ҳадис «Мустадрак», Заҳабий ва Шавконий, «Туҳфатуз-зокирийн», 69-бет; шунингдек, имом Нававий «Ал-Азкор»).

Суннатдан бохабар мусулмонлар бу дуоларни яхши билишади. Кўпгина муслумон мамлакатларда ёмғир ёғиб қолса, кўчага чиқиб, дуо қилаётган одамларни учратишингиз мумкин.

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик.Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Ўзининг ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни насиб айласин, омин!

                                                                                                       Бобур Аҳмад.


Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қайси биримиз яхшироқ амал қилишимизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин .Лаззатларни парчаловчи ўлимни давоми...

36687 14:00 / 12.01.2023
Исиғфор арабча сўз бўлиб, она тилимизга таржима қилганда Aллоҳдан гуноҳларни кечиришини сўраш деган маънони билдиради. Aстағфируллоҳ дегани Aллоҳдан гуноҳларимни давоми...

2518 19:00 / 05.07.2022
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ бир кишидан сўрадиЁшингиз нечадаУ .Олтмишда, деб жавоб берди.Фузайл .Сиз олтмиш йилдан бери Роббингиз томон юриб, Унга етишингизга оз давоми...

4922 19:00 / 23.10.2022
Хатиб Бағдодийнинг .Тариху Бағдод, китобида келади.Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган.Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. давоми...

2271 14:17 / 13 март