1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ибрат: Аянчли ўлим топган қўмондон

17:00 / 16.02.2022 4075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом тарихида «Ҳажжож» исми эсланса, кўпинча унга «золим» сифати қўшилади. Унинг асл исми Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий бўлиб, у Умавийлар давлатининг қўмондонларидан бири бўлган. Қиличидан қон томиб турадиган бу қўмондон кўплаб инсонларни, хусусан, саҳобаларни ҳам қатл қилган.

Ўзига қарши бўлган ҳар қандай одамни қиличдан ўтказишга ҳаракат қилган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуга қарши жанг қилиб, маккага тошотар қуроллардан ўқ узган. Буюк олим Саид ибн Жубайрни ўлдирганидан бироз муддат ўтиб, давосиз дард сабабли қаттиқ қийналиб, аянчли ўлим топган.

Бу дунё ўзи шундай. Золимлар ҳам ўтиб кетади, олимлару солиҳлар ҳам. Аммо улардан қоладиган ном ва охиратдаги натижа умуман бошқача бўлади...

Энди золим Ҳажжож ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб ўтсак.

Унинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий. Отасининг исми Юсуф ибн Абу Ақийл Сақафий. Онаси Ҳумом ибн Урва ибн Масъуд Сақафий. Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий 41 ҳижрий санада, Тоифда дунёга келди. Болаларга таълим бериш ила шуғулланди. Кейин халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг вазири Руҳ ибн Зинбоъ Жизомий билан танишиб миршаблик ишига кирди. Бу ишда ўзини кўрсатгани учун обрўси ортди.

Бир куни халифа Абдулмалик Руҳ ибн Зинбоъга аскарнинг бўйсинмаслигидан шикоят қилди. У Ҳажжож ибн Юсуф Сақафийни аскарбоши қилишни маслаҳат берди.

Аскарлар ичида Руҳ ибн Зинбоънинг одамлари кеч қолди. Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий уларни қамчи билан савалади, аскар ичида сазои қилиб айлантирди ва чодирларни куйдириб юборди. Бундан кейин унинг обрўси тўхтамай ўсиб борди.

У ўзининг шафқатсизлиги ва золимлиги билан донг таратди. Ислом оламида Ҳажжожи золим номи билан танилди. Биз унинг ишларидан фақат биргина мисолни қисқача келтириш билан кифояланамиз.

Машҳур саҳобийлардан Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу умавийлар давлатига қарши чиқиб Маккаи Мукаррамада ўз ҳукмини эълон қилдилар. Шунда Ҳажжожи золим халифа Абдулмаликка «Эй мўминларнинг амири! Уни менга қўйиб беринг! Тушимда уни терисини шилганимни кўрдим» деди.

Ҳажжожи золим аскари билан келиб Каъбаи Маъззамага яқин Абу Қубайс тоғига манжанийқ ўрнатди ва Каъбаи Маъззамага тош отишга амр қилди. Одамлари қўрқиб буюруқни бажараолмай турганларида ўзи қўли билан манжанийққа тош қўйиб отди. Фақат ҳаж мавсумида бир неча кун Каъбаи Муъаззамага тош отишни тўхтатиб турди.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу оғир аҳволда қолганларидан кейин Каъбаи Муъаззамадан чиқиб ҳамла қилишга мажбур бўлдилар. Ҳажжожи золимнинг одамлари у кишининг қаршиларига чиқишдан қўрқдилар. Бу ҳолни кўрган Ҳажжожи золим ўзи олдинга тушиб одамларни урушга мажбур қилди.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу қатл этилдилар. Ҳажжожи золим у кишининг мурдаларини осиб қўйди.

Ҳажжож кейин Мадинаи Мунавварга юриш қилиб кўпгина саҳобаи киромларни азоблади.

Имом Термизий Ҳажжожи золим ўлгунча қамаб қўйган одамларнинг сони бир йигирма минг эканини таъкидлаганлар.

Албатта, бундай золим одамларнинг оқибати яхшилик билан тугаши мумкин эмас. Ҳажжожи золимнинг оқибати ҳам яхшилик билан тугамади. .

У машҳур тобеъий Саъйид ибн Жубайрни қатл қилгандан кейин ўзи ақлдан озиб қолди. Сўнгра унинг тушига Саъийд ибн Жубайр кириб «Аллоҳнинг душмани! Мени нима учун қатл қилдинг?!» дея тинчлик бермас эди.

Ундан ҳам аламли азоб золим қўмондоннинг қорнига қурт тушган эди. У ўзини кўрсатгани табиб чақиртирди. Табиб бир парча гўштни ипга боғлаб унинг оғзидан томоғига солиб бир муддат турди. Гўштни қайтариб олганда унга чирмашиб олган виж-виж қуртларни кўрдилар.

Аллоҳ таоло Ҳажжожи золимга қаттиқ совқотиш хасталигини берди. Унинг атрофига бир неча оловдонларни ёқиб танасига тегадиган даражада яқинлаштирилса ҳам сезмас эди.

Ҳажжожи золим ўз ҳолидан машҳур тобеъийн Ҳасан Басрийга шикоят қилди. У киши унга:

«Мен сени солиҳ кишиларга ёмонлик қилишдан қайтарган эдим. Кўнмадинг!» дедилар.

«Эй Ҳасан. Мен сендан Аллоҳ менга кушойиш беришини сўраб дуо қилишингни сўраётганим йўқ. Жонимни олишини ва азобимни чўзмаслигини сўра!» деди.

Шунда Ҳасан Басрий:

«Аллоҳим! Бунинг ўзини ҳам ўлдиргин, қилиғини ҳам ўлдиргин!» дея дуо қилдилар.

Ҳажжожи золим мазкур ҳолатда ўн беш кун ётиб ўлди. Бу ҳодиса Восит шаҳрида, тўқсон бешинчи ҳижрий санада рўй берди. Ўшанда Ҳажжожи золимнинг ёши эллик тўртда эди.

Рамазонда намозга ўтиб юрган қори Ашъас ал-Ҳаддонийдан ривоят қилинади:

«Уни тушимда жуда ёмон ҳолатда кўрдим. У менга «кимни қандай қилиб қатл қилган бўлсам, ўзим ҳам худди шундай тарзда қатл қилиндим. Кейин мени дўзахга киришим ҳақида ҳукм бўлди» деди».

Барча мўмин мусулмонларнинг оқибатини Аллоҳ таоло хайрли қилсин!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар алайҳиссалом ҳожилар шайтонга тош отадиган Ақаба номли жойда Ясрибда Мадинада истиқомат қилувчи Хазраж қабиласига мансуб бир гуруҳ кишиларга дуч давоми...

2151 11:40 / 01.05.2020
Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.Шундай давоми...

2467 15:10 / 23.03.2019
Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2214 13:00 / 17.05.2021
Валид ибн Муғийра Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва бойларидан бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришда, Қуръони Каримга қарши ҳужум давоми...

3985 16:30 / 06.01.2020
Аудиолар

137556 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57625 14:35 / 11.08.2021