1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жумани қолдирманг!

09:04 / 11.02.2022 3210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига чиққанимизда, масжид атрофидаги кўплаб маҳаллаларда истиқомат қилувчи диндошларимиз билан учрашамиз. Рамазон ва Қурбон ҳайити куни ҳайит намозини адо этишга масжидга чиққанимизда, масжидга яқин кўплаб маҳаллаларда яшайдиган диндошларимиз билан кўришиб, байрам шукуҳини улашамиз. Аллоҳ таоло насиб этиб, Ҳаж-умрага борсак, бутун дунёдан ташриф буюрган диндошларимиз билан дийдорлашамиз.

Савдо ва бошқа ишларимизни тўхтатиб, ҳафталик байрамимиз бўлган Жумъа кунидаги Жумъа намозига чиқишимиз керак, уни қолдирмасликка уринмоғимиз даркор.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (Жумуъа сураси, 9-10-оятлар)

Улуғ тобеинлардан Ирок ибн Молик раҳимаҳуллоҳ Жумъа намозини ўқиб бўлсалар, ташқарига қараб юрар ва масжид эшиги олдида тўхтаб,

اللهم إني أجبت دعوتك ، وصليت فريضتك ، وانتشرت كما أمرتني ، فارزقني من فضلك ، وأنت خير الرازقين

«Эй Аллоҳ, албатта, мен даъватингга ижобат қилдим, фарзингни ўқидим ва буюрганингдек тарқалдим. Мени Ўз фазлингдан ризқлантиргин, албатта, Сен энг яхши Ризқ берувчисан» деб дуо қилар эдилар. Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилганлар.

Баъзи салафи солиҳлардан мана бу ривоят келган: «Ким Жумъа куни (Жумъа) намозидан сўнг олди-сотди қилса, Аллоҳ таолонинг «Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг» деган оятига биноан Аллоҳ таоло унга етмиш марта (кўпроқ) барака беради».

Жумъа куни масжидда, кўчада, гилам, шолча устида Жумъа намозини ўқиётганлар бир кун келиб вафот этишади.

Намоз ўқимаётган ва маҳсулотини сотиш учун мусулмонларнинг Намоз ўқиб бўлишларини кутаётганлар ҳам вафот этишади.

Ўшанда Жумъани ўқиганлар ҳам, ўқимаганлар ҳам тупроқ остида бўлишади.

Ҳаммамиз дунёда қилган ишларимизнинг оқибатини, мукофот ёки жазосини кўрамиз.

Тирикчиликни тўхтатиб, Жумъани адо этганлар шу пайтгача очликдан ўлмадилар ва Аллоҳ таоло хоҳласа, бундан кейин ҳам ўлмайдилар.

Шу кунгача тижоратни, молни деб Жумъани адо этмаганлар қабрларига топган дунёларини олиб кетмадилар ва Аллоҳ таоло хоҳласа, бундан кейин ҳам олиб кетмайдилар.

Намоз ўқиганларнинг ҳам, ўқимаганларнинг ҳам дунёлари кетиб, қабрларида фақат амаллари қолди.

Бугун Намоз ўқиётганларнинг ҳам, ўқимаётганларнинг ҳам дунёлари кетиб, Аллоҳ таоло хоҳласа, қабрларида фақат амаллари қолди.

Эй Роббим, барчамизни бирорта намозни ҳам қолдирмасдан, барчасини ўз вақтида масжидда жамоат билан адо этадиган бандаларингдан қилгин, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин!

Содақотун жория маълумоти асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . ,. . . ,. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва давоми...

4300 04:08 / 29.03.2024
1. Жума учун ғусл қилиш. . ,. . Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш давоми...

3147 21:21 / 16.11.2023
. ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган давоми...

3578 08:03 / 15.03.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни жунубликдан ғусл қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя давоми...

5046 03:00 / 14.04.2023