1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мен мактабда муаллим бўлсам, исломга қандай хизмат қиламан!

15:10 / 25.01.2022 3026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳудан сўрадилар:

- Сен «Сахина Роббисини мағлуб қилишини айтди. Мутлақ Ғолиб бўлмиш Аллоҳни мағлуб қилмоқчи бўлганларнинг ўзлари мағлуб бўлишади!», деган гапни айтдингми?

- Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:

- Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!

Воқеа аслида бундай бўлган:

«Ибн Зибаъро исмли мушрик Ҳандақ ғазотида мусулмонларни ҳажв қилди. Мушриклар қўшинини мақтади. Унга Ҳассон ибн Собит ва Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳумолар ўз шеърлари билан жавоб қайтаришди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳуга: «Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!», дедилар.

Юқоридаги Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳунинг байтининг маъноси бундай: «Сахина Қурайшнинг яна бир номи. Қурайш Роббисига қарши куфр ва саркашлик билан курашди. У Аллоҳга, Расулига ва мўминларга қарши курашди. Аллоҳ ва Расулини мағлуб қилмоқчи бўлганлар, албатта ўзлари мағлуб бўлишади!».

Бу диннинг чегаралари кўп. Биздан ҳар-биримиз динимизни сақлаш учун қайси чегарада турганимизни аниқлаб олишимиз лозим. Уни қонимиз ва гўштимиз билан ҳимоя қилишимиз лозим. Бу бизни жаннатга олиб борадиган йўлимиздир.

Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу шеър ёзиш ва айтишга иқтидорли эди. У ўзининг қофиялари билан бу динни ҳимоя қилди. Чунки жанг, шеър жанги эди. Қурайшнинг шоири ибн Зибаъро исмли мушрик мусулмонлар ва уларнинг даъватини масхара қилди. Каъб розиёллоҳу анҳу унга раддия берди. У шунақа байтни айтдики, унинг байти ер ва самолар Роббисига маъқул келди.

Битта шеър билан Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу Аллоҳ розилигини топди.

Биз ҳам амалимизни кичик ҳисобламасдан амал қилаверишимиз керак. Ўз чегарамизни ҳимоя қилишимиз лозим. Ислом бизнинг томонимиздан мусибатга учрамасин. Иншааллоҳ нажотимиз ана шунда бўлади!

Азиз синглим! «Мен уй хизматкори бўлсам, исломга нима хизмат қила олар эдим?!», деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Ислом қаҳрамонлари сиз каби мураббия, мухлиса, онг соҳибаси бўлмиш оналаримиздан туғилган.

Азиз дўстим! «Мен мактабда муаллим бўлсам, исломга қанақа хизмат тақдим қилишим мумкин?!», деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Эртанги Ислом лашкари сизнинг қўлингиздаги ёш авлод эмасми?!

Биз динга берган қайси ёрдамимиз туфайли жаннатга киришимизни билмаймиз. Эҳтимол динни ҳимоя қилиб ёзган икки байт шеъримиз туфайли кирармиз жаннатга. Ёки биргина инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юборган ижтимоий тармоқдаги мақоламиз сабабли Аллоҳ бизни кечирар ва жаннатига киритар эҳтимол. Эҳтимол эсанкираб қолган кишига кўрсатган йўлимиз туфайли кирармиз жаннатга. Балки фақирнинг қўлига қўйган озгина садақамиз Аллоҳга мақбул бўлар. Аллоҳнинг рози қилиш бизга жуда яқин туради. Инсоннинг хаёлига келмаган кичкина бир иши Аллоҳга ёқиб мағфират қилиши мумкин уни!

Ривоят қилинишича, луғат имомларидан бўлган имом Сибвайҳ вафот қилганидан сўнг шогирдларидан бири уни тушида кўриб сўради:

- Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, устоз?

Сибвайҳ роҳимаҳуллоҳ деди:

- Аллоҳ мени «Аллоҳ» лафзи аламдир (атоқли отдир) таърифга ҳожати йўқдир!», деган гапим учун мағфират қилди!

Луғат олимларидан Халил ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳни биров тушида кўриб сўради:

- Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?

Халил деди:

- Аллоҳ мени бир кампирга Фотиҳа сурасини ўргатганим учун мағфират қилди!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қўриқхоналар ташкил қилиш Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган давоми...

1414 15:25 / 18.10.2024
Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаҲижратдан аввалги 15 йил, рамазон ойи мил. 608 йил августсентябрndash давоми...

5429 05:00 / 06.01.2017
Абдуллоҳ ибн Абду Наҳм Музаний исломга киришни ниҳоятда истар эди. Аммо унинг қавми унга босим ўтказиб исломга киришдан ман қилишди. Унинг бу йўлда қаттиқ давоми...

2934 14:00 / 18.06.2022
Ибнул Асир .Комил,да шундай дейди Уқба ибн Нофеъ раҳимаҳуллоҳ Африкада шаҳар қурмоқчи бўлди. Шаҳарда мусулмон аскарлари, оилалари ва моллари зарарлардан омонда давоми...

3039 11:00 / 15.07.2022
Аудиолар

210869 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130134 14:35 / 11.08.2021