1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда Қуръон оятлари туширилган қабртош топилди

12:30 / 04.11.2021 3320 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда «Бугун Самарқанд аэропорти томонларда «снос»га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан қадимий қабр тошлари топилгани айтилмоқда» – дея хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари вазиятни яқиндан ўрганиб, дастлабки хулосаларни элон қилди.

Самарқанд халқаро аэропорти МЧЖ ходимлари маълумоти асосида аэропорт ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида олдинги дала ҳовлилар ўрнида аниқланган қабр тошлар Самарқанд археология институти ва СамДУ Тарих факультети ходимлари томонидан бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 см.ли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани ва тошнинг усти ва ён томонларида «Бақара» сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлди. Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақламаганлиги туфайли шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш жараёнини мураккаблаштирмоқда. Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда «Оқила биби» деган ёзув ёзилганлиги аниқланди.

Иккинчи қабртош ҳам сандиқ шаклида бўлиб, қора мармар тошдан ишланган, унда ҳижрий 1049 (1659) -йил санаси битилган, ўлчами 116х37х25 см. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабаб ҳозирча бу борада аниқ маълумот йўқ.

Қабртошлар Самарқанд халқаро аэропорти МЧЖ томонидан Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди ва тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Ҳаж ndash 2024, мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича давоми...

1122 17:55 / 21.05.2024
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, номли халқаро конференция бўлиб давоми...

867 14:57 / 14.10.2024
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ndash Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш давоми...

2616 19:32 / 11.06.2021
Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид давоми...

2523 12:05 / 22.01.2019