1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламоларининг Бухорога ташрифи бошланди

06:57 / 08.09.2021 2141 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифлари бошланди.

Тошкентдан уламолар, диний соҳа раҳбарлари йўлга чиққан Афросиёб тез юрар поезди Бухоро вилоятига етиб борди. Муҳтарам устозларни Бухоро вилояти ҳоким ўринбосари Эркин Мажидов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов ҳамда вилоятдаги соҳа вакиллари томонидан кутиб олинди.

Бухоро сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири, “Шайх Зиёвуддинхон” масжиди имом-хатиби Эрдон домла Эсонов Бухоро шаҳридаги “Халифа Худойдод” масжидига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан адо этиб, йиғилганларга “Шукроналик – энг олий неъмат” мавзусида маъруза қилиб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси, “Ҳазрати Али” масжиди имом-хатиби, таниқли уламо Салоҳиддин домла Шарипов пешин намозига Бухоро шаҳридаги “Сайфиддин Боҳарзий” масжидига ташриф буюриб, йиғилганларга “Юртга садоқат, неъматлар шукри” мавзусида маъруза қилиб бердилар.

Таниқли уламо, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов Бухоро вилояти сафаринининг илк ташрифини Бухоро шаҳридаги “Волидаи Абдулазизхон” жоме масжидидан бошлаб Аллоҳ таолога бандаларининг севимлироғи шукрли ва сабрли бўлганидир» мавзусида таъсирли мавъиза қилиб бердилар

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишмадбеков Бухоро шаҳридаги муҳташам "Болои Ҳовуз" масжидига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан адо этиб, ҳудуд мўмин-мусулмонларига маърифий мавъиза қилиб бердилар.

Уламоларимизнинг мазмунли суҳбатлари якунида мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга давоми...

904 11:07 / 25.11.2025
Ҳолвачи ва Зиёрат шаҳарларида Қуръон курсини муваффақиятли якунлаган 67 нафар қорияга тож кийдириш маросими ўтказилди.Тадбирда қатнашган шаҳар муфтийси Кашўғли давоми...

2105 09:50 / 01.05.2019
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк давоми...

5528 11:02 / 12.09.2019
Муҳтарам ватандошлар Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни ndash нуроний отахон ва давоми...

2046 17:00 / 08.07.2022
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021