1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Масжидда шеър, олди-сотди қилиш мумкин эмас

14:04 / 04.07.2021 2419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَالنَّسَائِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ تَنَاشُدِ الْأَشْعَارِ فِي الْمَسْجِدِ، وَعَنِ الْبَيْعِ وَالْاِشْتِرَاءِ فِيهِ، وَأَنْ يَتَحَلَّقَ النَّاسُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ قَبْلَ الصَّلَاةِ.

 

Термизий ва Насаийлар келтирган ривоятда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотди ва Жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан наҳий қилдилар», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятда масжид одобларидан учтаси ҳақида сўз бормоқда:

1. Масжидда шеър айтиш мумкин эмаслиги.

Чунки одатда шеърларда ҳажв, баъзи ноқулай истиоралар бўлади. Бу нарсалар масжидга тўғри келмаганлигидан у ерларда шеър айтиш ман қилинган. Лекин манфаатли, одоб-ахлоқ хусусидаги шеър бўлса, жоиз.

2. Масжидда олди-сотди қилиш мумкин эмаслиги.

Чунки олди-сотди учун бозор, савдо дўконлари бор, ўша жойларда қилиш керак. Масжид бозор ёки савдо маркази эмас.

3. Жума кунлари Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик.

Чунки бу кунда масжидга кўп одам келиши маълум. Ҳалқа бўлиб ўтирилса, саф олишга халал бериши мумкин. Бу куни масжидга келган келган одамлар олдинги сафлардан жой олиб ўтиришлари керак.

Ушбу нарсаларга ҳаётимизда тўла амал қила бошласак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини бажо келтирган бўламиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир давоми...

3380 12:30 / 17.10.2021
. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир мусулмон касал биродарини кўргани борса, жаннат мевалари ичида давоми...

1901 07:48 / 05.08.2024
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Икки марта, уч давоми...

860 08:56 / 23.11.2025
1. Муаззинга эргашиб у айтаётган азон калималарни қайтариб туриш. 2. Тунги намозни икки ракат енгил намоз билан бошлаш. 3. Ичимликка нафас урмаслик, пуфламаслик. 4. давоми...

2393 06:00 / 20.01.2023
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021