1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Электрон почта одоблари

05:00 / 04.03.2017 3398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетда йўлга қўйилган хизматлардан бири электрон почтадир. Бу хизмат орқали кишилар асосан бир-бирларига мактублар ва турли маълумотларни юборишади. Илгаридан бу маънода хизмат қилиб келаётган оддий почта билан электрон почта орасида жуда катта фирқ борлиги ҳаммага маълум. Оддий почта орқали бирор мактуб ёки китобни юборсангиз, ҳаво йўли орқали энг тез тарзда етказишга катта миқдорда пул тўласангиз ҳам кўзлаган одамингизга бир неча кунда етиб боради. Электрон почтада эса, уйингиздан чиқмай истаган катталикдаги мактуб ёки китобни бир зумда дунёнинг энг олис бурчагига ҳам юбориш мумкин.


Албатта, электрон почта жуда катта қулайлик, бу ҳақда фикр юритган киши учун Аллоҳ таолонинг улкан неъматидир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ушбу неъматнинг қадрини билмаган баъзи ношукрлар мазкур электрон почтадан фойдаланишда суиистеъмолга йўл қўйишяпти. Унда ношаръий, одоб-ахлоққа зид фаолиятлар олиб боришади. Баъзилар кишиларни алдаб, “сизга катта ютуқ чиқди, уни шахсан ўзингиз олишингиз керак”, деб мактуб ёзади. Катта миқдордаги маблағни айтади. “Сизга чипта олиш учун пул керак, уни бизга юборсангиз, биз сизга чипта юборамиз”, дейди. Оқибатда чиптага кетадиган пулни алдов йўли билан билан ўзлаштиради. Яна бир тоифа алдоқчилар қаердандир адресини олиб, аёл-қизларга шилқимлик билан мактублар ёзади. Бундай нобакорлик туфайли оила бузилиши, иффатли аёллар туҳматга қолиши юзага келади. Учинчилари эса бировни ҳақорат қилиб, турли бўҳтонлар уюштиришни йўлга қўяди. Ҳақиқий исмини яшириб, сувдан қуруқ чиқишга уринади ва ҳоказолар. 

 Албатта, бу ишларни тартибга солиш, тўғри йўналишга йўллаш зарур. Бундаги ишлар эса, кишиларни электрон почта ишлатишда ва муомаласида одобли бўлишга чақириш билан бўлади. Қуйида бу борадаги айрим мулоҳазаларимизни сиз, муҳтарам ўқувчилар ила баҳам кўрмоқчимиз:


– Электрон почта ва у орқали муомала қилишни худди жонли мулоқот каби ҳис этиш керак. Электрон почта орқали қилинадиган муомаланинг осонлиги, унда ўзининг кимлигини яшириш қулайлиги кишини алдаб қўймаслиги керак. Мусулмон киши кўз кўзга тушиб турмаганда ўзига турли беодобликларни раво кўрмаслиги лозим. Унинг бундай номаъқул ишини одамлар қўрмагани билан уларнинг Робби кўриб-билиб, ҳисобини қилиб турганини унутмаслиги лозим.


– Электрон почта орқали шариат ман қилган ишлардан бирортасига қўл урмаслик шарт.
Бунга бировларни алдаш ва ўзгалар ҳақига хиёнат қилиш, ёлғон хабарлар тарқатиш, уятли, фаҳш гапларни ёзиш, номаҳрамларга рухсат берилмаган нарсаларни жўнатиш, турли суратлар ва лавҳаларни тарқатиш каби нарсалар киради.


– Электрон почта орқали нотаниш одамларга турли хабарларни тарқатиш ҳам одобдан эмас. Ҳозирда электрон почтани очганда турли нотаниш шахсларнинг кераксиз мактублари бирин-кетин чиқиб келишини кўрасиз. Булар почта эгасининг дилини хира, ўзини овора қилади. Уларни ўчиришга вақт кетади. Мазкур сурбетлардан қутулиш учун турли техник мосламалар излашга тушади. Улар ҳам истаганидек ёрдам бера олмайди. ҳатто баъзи одамлар маҳкамаларга (судга) мурожаат қилишгача бордилар.


– Бировнинг электрон почтадаги унвонини (адресини) ўзининг рухсатисиз бировга бермаслик зарур.
Унвон билмасдан унинг эгаси ёқтирмайдиган ёки унга душман бўлган одамга бериб қўйилиши мумкин. Бунинг оқибатида турли кўнгилсизликлар келиб чиқиши эҳтимоли кучаяди. 


– Электрон почта орқали номаҳрам кишилар билан шариатда рухсат берилмаган ёзишмалар олиб бориш ҳаромдир. Бу гап икки жинсдаги шахсларга баробар жорийдир. Ушбу одобга риоя қилмаслик оқибатида оилаларда катта муаммолар келиб чиқаётгани кўпчиликка сир эмас.


– Электрон почта орқали муомалани юксак даражадаги Ислом одоби асосида олиб бориш талаб этилади. Мусулмон инсон ҳамма жойда, ҳамма вақтда, барча билан фақат гўзал муомала қилишга одатланиши керак. Ўзи билан муомалада бўлган ҳар қандай шахсда фақат ўта гўзал таассурот қолдириши лозим. Бу нарса электрон почтадаги муомаласида ҳам барқ уриб туриши керак.


– Электрон почта орқали талоқ ва шунга ўхшаш бошқа масъулиятли ишларни ҳал қилишга шошилмаслик керак. Баъзи одамлар шошилиб бу каби ишларни содир этиб қўйишади-да, кейин “электрон почта орқали хотинига талоқ деса, талоқ тушадими” деб сўраб-суриштириб юришади. Бунга ўхшаш ишларда мутлақо шошилмаслик, етти ўлчаб бир кесиш керак бўлади.


– Электрон почта орқали талоқ ва шунга ўхшаш бошқа масъулиятли ишларни ҳал қилишга шошилмаслик керак. Баъзи одамлар шошилиб бу каби ишларни содир этиб қўйишади-да, кейин “электрон почта орқали хотинига талоқ деса, талоқ тушадими” деб сўраб-суриштириб юришади. Бунга ўхшаш ишларда мутлақо шошилмаслик, етти ўлчаб бир кесиш керак бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир. 2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг давоми...

3144 14:00 / 13.05.2021
Ҳадиси шарифда айтиладики .Поклик ndash имондандир,. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. давоми...

3396 14:30 / 11.03.2021
.Ҳидоя, ҳанафий фиқҳи фуруъидаги машҳур китоб бўлиб, Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр Абдужалол Маржоний розияллоҳу анҳу ҳижрий 511ndash593 йиллар томонидан тасниф давоми...

4898 21:10 / 06.06.2019
Нажас икки турга бўлинади 1. Ҳақиқий нажосат. Луғатда қон, пешоб каби айни ифлос нарсадир. Шариатда намозни ман қиладиган ифлослик ҳақиқий нажосатдир. 2. Ҳукмий давоми...

4159 14:00 / 18.03.2021