1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таолонинг махлуқларига тақлид

15:00 / 16.02.2021 3108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Капалак қанотлари ва фотонлар технологияси


Монарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил қилиш қобилияти билан ажралиб туради. Буни наноструктура дейилади. Аллоҳ таолонинг бу мўъжизаси Жорж Паркер исмли олимни электронлар ўрнига ахборот ташувчиси сифатида фотонлар технологиясидан фойдаланишга ундади.

Пурпурранг бактерия ва келажак ёқилғиси


Пурпурранг (бинафшарангга ўхшаш) бактерия (Nostoc muscorum) атмосфера азотини бириктирадиган ва аммиак ишлаб чиқарадиган бактериялар тури бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги тупроғи учун ўғитдир. Бу ностоклар оиласига кирувчи цианобактерияларнинг бир тури. Ушбу бактериялар тупроқда, нам харсанг тошларда, кўллар ва булоқларнинг тубида учрайди. Шунингдек, у баъзи ўсимликларнинг тўқималарида, уларни махсус ҳужайралар орқали азот гази билан таъминлаб ўсиши мумкин. Бу бактериялар фотосинтез пигментларини цитоплазмада ўз ичига олади. Атмосфера азоти бўлмаган тақдирда, у яшил сув ўтлари тури билан симбиотик (яъни икки хил биологик организм ўртасидаги ҳар қандай биологик муносабат ёки яқин ва узоқ муддатли билогик ўзаро таъсир) муносабатлар орқали водород ишлаб чиқаради. Водород олимлар томонидан келажак ёқилғиси сифатида кўрилади ва бу ғоядан келиб чиқиб, олимлар техника воситасида водородни сунъий йўл билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Олимлар бундай ғояни ўртага ташлашларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пурпурранг бактериялар ва яшил сув ўтларига ато этган табиий механизмдан илҳомланишган.

Инсон мияси ва компютер


Аллоҳ таолонинг инсонга ато этган улкан неъматларидан ақл, фикр юритиш, маълумотларни мияда сақлаш неъматидир. Мия танадаги барча ҳаётий жараёнларда иштирок этадиган аъзодир. «Hi-News» олимлар томонидан мияга қанча маълумот сиғиши мумкинлиги борасида олиб борилган тадқиқот натижалари билан бўлишди.

Солка биологик тадқиқотлар институти олимларининг сўнги маълумотларига кўра, инсон мияси ҳажми бунга қадар аниқланган натижалардан 10 баробарга кўп экан. Аниқ рақамларни келтирадиган бўлсак, гап бир петабайт (1000 терабайт) ҳақида кетмоқда. Бир-икки йил олдин бутун интернет ҳажми шунчага тенг дея баҳоланганди.

Шундай қилиб, компьютер ишлаб чиқариш ғояси юзага келди. Компьютер эса маълумотларни жамлаш, сақлаш, инсон қачон истаса, ўша маълумотларни қайта кўришига хизмат қиладиган, олдиндан аниқ белгиланган, ўзгарувчан амалиётлар кетма-кетлигини бажаришга қодир бўлган қурилма ёки тизим.

2015 йилда қуввати бўйича тўртинчи ўринда турувчи суперкомпьютерга инсон миясининг бир сониялик фаоллигини кўрсатиш учун 40 дақиқа вақт керак бўлди.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга давоми...

4523 07:10 / 08.06.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, .Бисмиллаҳи. Эй давоми...

8099 16:05 / 10.10.2019
Бу оламдаги ҳар бир нарса Буюк Яратувчининг қудратига, яккаю ягоналигига гувоҳлик беради. Тоғлар, ўсимликлар, мевалар, жонзотлар, икки оёқда, тўрт оёқда ёки давоми...

3208 21:00 / 29.11.2022
Помидор фақат қизил бўлади деб ўйлармидингиз Бу расмда турли рангдаги помидорлар акс этган. Субҳаналлоҳ Ҳаммаси бир сувдан суғорилади. Роббимиз Қуръони давоми...

3648 14:00 / 04.08.2022
Аудиолар

210824 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130087 14:35 / 11.08.2021