1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» олтинчи ҳафта саралаш босқичи якунланди

12:25 / 15.02.2021 1479 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг энг улуғ мўъжизаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган сўнгги илоҳий китоб, боқий ҳужжат, қатъий далил, мустаҳкам ақидадир.

Юртимизда устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танловига 6-ҳафта саралаш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Ушбу ҳафтада тиловат йўналишида саралаб олинган 10 нафар қорилар орасида энг кучлиларини танлаб олиш ҳакамларга ҳам осон бўлмади. Тиловат бўйича саралаш босқичи 6-ҳафта ғолиблари – тошкентлик Низомиддин Исмоилов 252,25 балл билан биринчи ўринни олган бўлса, иккинчи ўринга муваффақ бўлган фарғоналик Камолиддин Мамасиддиқов 240,25 балл олди ҳамда учинчи ўрин соҳиби андижонлик қори Муродуллоҳ Носиров 231,25 балл йиғишга муваффақ бўлишди.

Биринчи ўринни қўлга киритган Низомиддин Исмоилов «Ҳидоя» тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланма олган бўлса, иккинчи ва учинчи олган қатнашчилар ажойиб Мусҳаф билан тақдирланишди.

Мусобақа сўнгида анъанага мувофиқ, бош ҳакам Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тажвид қоидалари ҳақида эслатиб, иштирокчиларда учраган айрим хато ва камчиликларни кўрсатиб ўтиш билан бир қаторда тажвид борасидаги фикрларини ҳам баён этдилар. Қориларнинг Қуръонни тадаббур ва қироат билан ўқиш борасидаги илмларини янада зиёда қилиш борасидаги тавсияларини берди.

Бугун душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача аризалар кўрсатилган манзилда қабул қилинади.

Мусобақага доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTV'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

«Қуръони Карим мусобақаси – 1442» саралаш танловига марҳабо!


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фоизли қарз олдибердисига асосланган замонавий банк муассасалари Ислом оламига дастлаб XIX асрда кириб келган. Биринчи анъанавий банклар Миср, Туркия ва давоми...

2212 16:21 / 22.10.2021
Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк давоми...

1706 13:30 / 16.03.2023
Дубайда бошланган Қуръон мусобақасида мамлакатнинг 23 та ҳудудидан келган янги мусулмонлар ҳам ўзаро рақобатлашмоқда, деб хабар беради Аlwatan newspaperrdquo давоми...

2354 17:01 / 30.01.2019
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ давоми...

2823 20:49 / 27.12.2023