1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон мусобақаси 1442» ҳифз йўналиши бўйича тўртинчи ҳафта саралаш босқичи

05:26 / 27.01.2021 2275 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Карим тиловати деганда уни ҳарфларини жойига қўйиб аниқ ва тажвид қоидаларига мувофиқ қилиб шошилмасдан ўқиш тушунилади.

Қуръони Каримда унинг тиловати ҳақида олтмиш еттита оят келган. Қуръони Карим тиловати жуда ҳам фазилатли амал ҳисобланади.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ҳам устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган «Қуръони Карим мусобқаси - 1442» тўртинчи ҳафта саралаш босқичи давом этмоқда. Куни кеча тўртинчи ҳафта саралаш суҳбатидан муваффаққиятли ўтган «Тиловат йўналиши» даги 10 нафар иштирокчи билан жонли эфирда билетлар танлаш жараёни бўлиб ўтди.

«Тиловат йўналишидаги» 10 нафар иштирокчилар:

1) Саидмуҳаммадшариф Маҳмудов - Наманган вилояти

2) Баҳодир Баҳромов - Тошкент шаҳри

3) Жахонгир Бобожонов - Андижон вилояти

4) Билолхон Aбдуғаниев - Наманган вилояти

5) Ориф Aбдуваҳобов - Жиззаҳ вилояти

6) Aбдулазиз Муқимжонов - Андижон вилояти

7) Aзимхон Зиёвуддинов - Наманган вилояти

8) Aбубакр Зулунов - Андижон вилояти

9) Муҳаммадисмоил Юсупов - Андижон вилояти

10) Миркамол Мирҳабибов Тошкент шаҳри

«Тиловат йўналиши» даги иштирокчиларнинг ғолиблари эртага соат 20:00 да эълон қилинади.

Бугун «Ҳифз йўналиши» бўйича мусобақа ўтказилади. Мусобақа соат 20:00 да AzonTV онлайн телеканалининг ижтимоий тармоқларида жонли тарзда намойиш этилади.

«Ҳифз йўналиши» бўйича тўртинчи ҳафта иштирокчилари:

1) Aбдулҳафиз Боймуродов – Фарғона вилояти

2) Саидаминхон Обидов – Тошкент вилояти 

3) Исмоилхон Aкмалханов – Наманган вилояти

4) Ҳалимов Иброҳим – Фарғона вилояти

5) Aсадуллоҳ Рўзиев – Фарғона вилояти 

6) Бахтиёр Латипжонов – Aндижон вилояти

7) Aбдулазиз Миродилов – Тошкент шаҳри 

8) Оятуллоҳ Aбдуқодиров – Тошкент шаҳри

9) Одилхўжа Раҳимов – Тошкент шаҳри

10) Муҳаммадали Баҳромов – Aндижон вилояти

Саралаш суҳбатидан муваффаққиятли ўтган 10 нафар иштирокчилар, бугун кеч соат 20:00 жонли эфирда ҳакамларимиз томонидан баҳоланади.

Ғолиб жонли эфир сўнгида эълон қилинади!

Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиш унга кўз югуртириб чиқиш ёки ёдлаб олган жойини шуурсиз такрорлаш эмас. Қуръон тиловати уни бутун вужуд билан ҳис этган ҳолда тадаббур ила ўқиб, унга амал қилишдир.

Ҳа, Қуръон тиловати ниҳоятда зарур. Ҳақиқий тиловат, ўзидаги зикр қилинган ҳукмларга амал этишга чорловчи тиловатдир.

Барчангизни Қуръон байрамига таклиф қиламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида Ҳаж ndash 2026rdquo мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот давоми...

1066 14:01 / 09.11.2025
Мусобақа ташкилотчиларидан бири, Баҳрайндаги Иқроrdquo номли Қуръон илмлари жамияти раҳбарининг ўринбосари Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, иштирок этиш давоми...

2098 14:01 / 18.12.2018
.Roadies, танлови ғолиби Соқиб Хон ижтимоий тармоқларда шоубизнесни тарк этиб, Аллоҳнинг йўлини тутишини ва Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда давоми...

3095 10:30 / 14.04.2021
Малайзиянинг Паҳанг штати султони Абдуллоҳ Риоятуддин Мустафо Биллоҳнинг розилиги билан минтақада Қуръони Карим университети ташкил этилиши эълон қилинди. давоми...

776 11:41 / 13 февраль
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021