1446 йил 17 шаъбон | 2025 йил 16 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

19-дарс. Қатъий ва қатъий эмас хабарлар (Сунний ақийдалар)

17:00 / 28.12.2020 1936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўта бир муҳим нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир.

Мутавотир хабар, хоҳ Қуръони Каримда, хоҳ ҳадиси шарифда собит бўлган бўлсин, қатъий ёки қатъий эмасга бўлинади. Қатъий хабар деганимизда, маъноси фақат бир нарсани англатадиган, бошқача тушуниб бўлмайдиган хабар кўзда тутилади.

Мисол учун, Аллоҳ таолонинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» деган ояти. Бу оятнинг маъноси «Аллоҳ бир, деб айтгин». Ушбу оятнинг маъноси қатъий, уни бошқа маънога асло буриб бўлмайди.

Қатъий бўлмаган хабарга мисол Аллоҳ таолонинг «Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуруъ кутарлар», деган қавли. Таржимада «қуруъ» сўзининг айнан ўзини олдик. Чунки бу сўзни араб тилидан бошқа тилга таржима қилишнинг умуман иложи йўқ. Биргина шу оятнинг ўзида у бир-бирига зид иккита маънони англатади. Қуръу бир маънога кўра ҳайзни англатса, иккинчи маънога кўра унинг тескарисини – ҳайздан покланиш маъносини англатади.

Тафсирчиларимиз ҳам, фиқҳий мазҳаблар бошлиқлари бўлган имомларимиз ҳам бу масалада иккига бўлинишган.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қуръуни ҳайз деб тушунтирганлар. Шунга биноан, ояти каримадаги: «Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуруъ кутарлар» жумласининг маъноси «уч ҳайз кутарлар» бўлади.

Демак, эри билан бирга яшаган, ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилса, у аёл ўзича идда санаб, уч ҳайз кўргунча ўтиради. Шу муддат ичида иддадаги аёл нима қилиши керак бўлса, шуни қилади. Бошқа мазҳабларда эса уч покликни кўргунча идда ўтиради.

Бас, мана шунга ўхшаш, бирдан ортиқ маънони ифода этган ва биз ўша маъноларнинг бирининг иккинчисидан кучли эканини исботлай олмаган хабарлар жазмли яқийн илмни ифода этмайди. Бунинг эса ўзига яраша ҳукми бўлади.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмону ерда Аллоҳнинг дини бирдир. УИслом динидир. Аллоҳ таоло .Албатта, Аллоҳнинг наздидаги динndashИсломдир,, деган. Оли Имрон сураси, 19 ва яна .Ва сизларга Исломни давоми...

6280 23:40 / 02.12.2016
Қуръони Каримда фаришталарнинг баъзи вазифалари ҳақида маълумотлар келган. Биз учун бу масалада ояти карималар асосий манбадир. Келинг, мазкур оятлардан давоми...

2375 00:00 / 30.08.2022
Анбиё ва расулларга иймон.Бизларга Аллоҳ таоло Ўз Китобида номларини зикр қилган барча набийларга иймон келтириш вожибдир. Яна Аллоҳ таоло исмларини ва давоми...

4472 16:00 / 17.02.2020
Шафоат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф ила собит бўлган ёрқин ҳақиқатдир. У ақлан жоиз ва шаръан вожиб нарсадир. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби шунга иттифоқ қилгандир. давоми...

2497 19:00 / 14.08.2023