1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди...

10:00 / 25.12.2020 4252 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вафоти олдидан машҳур футболчи Абдулкарим Метсу (аввалги исми Бруно Метсу) шундай деган эди:

«Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим. Улар бўлмаганда...

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди... Алҳамдулиллаҳ, мен мусулмон ҳолда вафот этяпман...».

Машҳур футболчи Абдулкарим Метсу

Бруно Метсу франциялик машҳур футболчи, ярим ҳимоячи бўлган. 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган футбол бўйича мундиалдаги иштироки билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Бруно Метсу камтаргина Сенегал термасига бош мураббий эди. Сенегал тарихида биринчи маротаба жамоани 1/4 финалгача олиб чиққан, яъни мураббийлик меҳнати фойдасига ишлаган эди.

У Сенегал аҳолисини икки бор хурсанд қилган. Бири мундиалдаги оламшумул ютуғи бўлса яна бири Исломни қабул қилгани бўлди.

Бруно Метсу сенегаллик муслимага кўнгил қўяди ва Исломга кирганини эълон қилиб, унга уйланади. Ундан икки ўғил, бир қиз кўради сўнгра ўз исмини Абдулкарим деб ўзгартиради.

1954 йил, 28 январда Франция (Кудкерк-Виллаж)да насроний оилада таваллуд топган Бруно 2013 йил 14 октябрь куни Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида 59 ёшида мусулмон ҳолда вафот этади. Абдулкарим «Ёф» номли мусулмонлар қабристонига эҳтиром ила дафн этилган.

Муаллиф
Абдулкарим Метсу
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм давоми...

2103 12:23 / 22.06.2024
Дин mdash ҳаромдан узоқлашишдир, ҳаётдан узоқлашиш эмас.

1823 14:27 / 11.05.2023
Ким инсоний буюкликни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам англагандек англади Қайси инсон у зот етган комиллик мартабасига ета олди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

1553 15:54 / 17.10.2025
Ҳазрати Муҳаммад ҳурматэътиборга ортиғи билан лойиқ... Қонга беланган хор умматни шайтоний одатлар чангалидан қутқариб олиб чиққанининг ўзи Муҳаммад давоми...

2247 19:21 / 20.09.2023
Аудиолар

229537 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148142 14:35 / 11.08.2021