1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман

09:40 / 07.09.2020 4407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай», дедилар. Шунда у зот:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ  رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, ашҳаду алЛаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар.

Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор. Салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.Таҳорат қилаётган киши давоми...

6301 08:37 / 11.01.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биттасидан ривоят қилинадиУ зот қизларига тонг отганида .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата илла давоми...

3895 15:26 / 17.03.2021
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар .Аллоҳумма бисмика роббий вазоъту жамбий давоми...

2237 10:00 / 11.06.2023
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Тонг отганида .Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва давоми...

6204 09:00 / 28.11.2021