1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Тоқатларидан ташқари нарса...

23:34 / 02.12.2016 3817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло уларни тоқатлари етадиган нарсадан бошқага таклиф қилмагандир. Улар У зот таклиф қилган нарсагагина тоқат қилурлар. Бу–Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи–Аллоҳдан бошқада имкон ҳам қувват ҳам йўқдир–нинг тафсиридир: Яъни, Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч ким Аллоҳнинг маъсиятидан хийла билан ҳам, уриниш билан ҳам, ҳаракат қилиш билан ҳам четлаб қола олмайди Аллоҳнинг тавфиқисиз ҳеч кимнинг Аллоҳнинг тоатини қилишга ва унда собит туришга қуввати етмайди. 

  Шарҳ: Муаллиф аввал, Аллоҳ таоло бандаларини фақат тоқатлари етадиган нарсага таклиф қилганини, чунки, У зот уларнинг фақат Ўзи таклиф қилган нарсага тоқатлари етиши яхши бўлиши ҳақидаги даъвони айтиб туриб, кейин унга далил сифатида «Лаа ҳавала...» ва унинг тафсирини келтирди. 

  Далил: қуйидаги оятлар: 
1-»Аллоҳ жонни фақат унинг имконида бор нарсага таклиф қилади». (Бақара сураси, 287)
2-»Аллоҳ сизларга енгилликни ирода қилади, сизларга оғирликни ирода қилмайди». (Бақара сураси, 185)
3-»Ва У зот сизларга динда танглик қилмади». (Ҳаж сураси, 78)
Ушбу мазкур тоқатдан мурод тавфиқ-имкон бериш-маъносидаги иститоъатдир. Соғлик-саломатлик, имконияти ва асбоб ҳамда воситаларнинг мавжуд бўлиши иститоъати эмас. Бундан мурод бандаларни тоқатларидан ташқари нарсага; яъни, аслида бўлиши мумкин бўлмаган, одатда бўлиши мумкин бўлмаган ва таклиф қилинувчининг ожизлиги туфайли мумкин бўлмаган нарсаларга, таклиф қилмасликдир.
Абул Ҳасан ал-Ашъарийнинг наздида, тоқатдан ташқари нарсага таклиф қилиш ақл жиҳатидан жоиз бўлса ҳам, шаръий жиҳатдан воқеъ бўлмаган. У кишининг баъзи шериклари эса: «Тоқатдан ташқари нарсага таклиф қилиш шаръий жиҳатдан воқеъ ҳам бўлган»-дейдилар.
Ана ўша, мазкур баъзиларнинг далиллари қуйидагилар:
1-Аллоҳ таоло Абу Лаҳабнинг иймонга келмаслиги ҳақида:
«Тезда оловли дўзахга кирур» (Масад сураси, 3) деб туриб, сўнгра уни Қуръонда келган жамики нарсага иймон келтиришга амр қилган. Ўша амрлар ичида, унинг иймонга келмаслиги ҳам бор. Балки, оловли дўзахга кириши бор. Бу эса бир-бирига зид икки нарсага таклиф қилишдир.
2-Аллоҳ таоло фаришталарга, улар билмаган нарса ҳақида: «Агар ростгўй бўлсангиз анавуларнинг исмлари ҳақида менга хабар беринг», (Бақара сураси, 31) деган.
3-Ҳадисда келишича, Аллоҳ таоло қиёмат куни, сувратчиларга: «Ўзингиз халқ қилган нарсаларни тирилтиринг!»-дейди.
4-Аллоҳ таоло мўминларнинг дуоси ҳақида:
«Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкалама», (Бақара сураси, 286) деган.
Мазкур «баъзи»ларнинг далилларига жавоб:
1-Абу Лаҳабнинг ўзининг иймон келтирмаслигига иймон келтиришга амр қилинганига ишонмаймиз. Чунки, унда иймон келтириш учун лозим бўлган иститоъат ҳосил бўлган эди. У иймон ҳосил қилишдан ожиз эмас эди. Абу Лаҳаб ҳеч қачон ўзининг тоқатиданн ташқари нарсага таклиф қилинмаган.
2-3-Аллоҳ таолонинг фаришталарга ва қиёмат куни сувратчиларга айтган гапидан тоқатан ташқари нарсани таклиф қилиш маъноси чиқмайди. Чунки, бу талаб ва таклиф уни қилган одам савоб, қилмаган одам иқоб оладиган маънодаги таклиф эмас. Балки, бўлар иш бўлиб бўлганидан сўнг ожиз қолдириш ва қўрқитиш учун айтилган гапдир.
4-Шунингдек, мўминларнинг дуосидан ҳам тоқатдан ташқари нарсани таклиф қилиш маъноси чиқмайди. Чунки, тоқатдан ташқари нарсани юклаш таклиф қилиш эмас. Мисол учун жиҳодни юклаш. Балки, тоқати етмайдиган тоғни юклаб қўйиши ва унинг остида банда ўлиб қолиши ҳам жоиз.
Иккинчидан «тоқатимиз етмайдиган нарсани» (Бақара сураси, 286)дан мурод, агар қийинчилик билан, оғир келиб тоқатимиз етса ҳам биз учун адо қилиш оғир бўладиган нарсани, деганидир.
Яъни, енгиллик ва осонлик билан тоқатимиз етмайдиган нарсани, демакдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шофеъий мазҳаби уламолариўн бешинчи мақолаИбн Сурайжҳ.306м.918Ибн Ҳиббонҳ.354м.965Ибн Фуракҳ.406м.1015Ибн Асокирҳ.571м.1175Ибн Муқрийҳ.837м.1433Ибн Касирҳ.774м.1372Ибн Қози давоми...

2686 14:00 / 31.08.2021
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳида илм билан бирга тақво, ибодат, зоҳидлик ва Аллоҳга ёлвориш каби сифатлар ҳам мужассамлашган эди. У кишининг шахсий фазилатлари давоми...

6574 14:05 / 03.07.2019
Ва гўзал амал қилувчи мўминларни Аллоҳ таоло афв этиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз ва улар ҳақида хотиржам бўла олмаймиз, жаннатга киришларига давоми...

5366 13:45 / 27.05.2019
Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога давоми...

3877 23:54 / 02.12.2016