1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Мен мусулмон бўлиб туғилмаганман

19:30 / 20.07.2020 4721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади...».

Машҳур футболчи Поль Погба

Поль Погба - Европадаги энг машҳур футболчилардан бири. У 27 ёшида футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришди. Жумладан, Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да Франция терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритди.

Мукофотлар ва унвонларнинг кўплигига қарамай, Ислом динига содиқлик унинг шахсияти, кучли феъл-атвори ва меҳнатсеварлигининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Поль Погба асли Ғарбий Африкада жойлашган Гвинея давлатидандир. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг қарийб 90 фоизи Ислом динига эътиқод қилади.

Ота-онаси Поль туғилишидан бир неча йил олдин Францияга кўчиб келиб, Парижнинг шарқий чеккасида Ланьи-сюр-Марн шаҳарчасида истиқомат қилишган. Поль, шунингдек, иккита катта эгизак ака-ука - Флорентин ва Матиас, барчаси футболга қизиқишган. Ўғилларининг спортда улкан ютуқларга эришишини истаган ота-онанинг қўллаб-қувватлаши туфайли ака-укалар ўз мақсадларига астойдил киришдилар. Ота-оналар фарзандларини болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқишга юборишди.

Поль онасига меҳр ва ҳурмат билан муомала қилади. Миннатдорчилик белгиси сифатида у 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги олтин медалини онасига тақдим этган.

Поль Погбанинг ҳозирги жамоаси «Манчестер Юнайтед» 2017 йилги Европа Лигасида ғолиб чиққандан сўнг, Маккага умра зиёратига бориб келди. Кейинги йили Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси билан ўйнашга тайёргарлик кўраётган Погба яна Каъба зиёратига борди.

Ислом дини унга бойлик ва шон-шарафни тўғри баҳолашга ёрдам беради. 2016 йилда Поль Погба дунёдаги энг қиммат футболчи деб топилди. У бу ҳақиқатни исломий камтарлик тамойилига асосланиб шундай изоҳлади: «Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади. Шунинг учун, мен бу ҳақда ҳатто ўйламайман. Мен учун Ислом ҳамма нарсадир. Диним туфайли ҳамма нарсадан миннатдорман. Ислом мени ўзгаришга, ҳаётда кўп нарсаларни тушунишга мажбур қилди... Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши ўзгариш эди, чунки мен мусулмон бўлиб туғилмаганман... Ислом – терроризм эмас. ОАВда эшитадиган нарсалар аслида бошқа нарса. Бу ажойиб нарса. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар ким ўзининг Ислом билан алоқаси борлигини сезиши мумкин. Менинг мусулмон дўстларим кўп бўлгани учун Исломни қабул қилдим. Биз доим дин ҳақида суҳбатлашамиз. Мен ўзимга кўп саволлар берардим ва кейин шахсий тадқиқотларимни бошладим. Бир куни дўстларим билан намоз ўқидим ва ажойиб лаззатни ҳис қилдим. Ўша кундан бошлаб мен намозимни канда қилмадим. Сиз кунига беш марта ибодат қилишингиз, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират сўрашингиз ва бор нарсангиз учун миннатдор бўлишингиз керак. Бу дин мени жаҳолатдан қутқарди ва яхши инсон қилиб тарбиялади. Мен охират ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом инсониятга ва ҳамма нарсага ҳурмат динидир».

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Поль Погба
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ислом қандай замонавий дунё барпо этди, асарида қуйидагилар келтирилади.Ўрта асрларда европаликлар учун ғусл қилиш черков томонидан тақиқланган эди. Токи давоми...

2324 12:25 / 24.11.2023
Ҳар сафар Қуръони Каримни ўқиганимда, танам ва руҳим титрайди.

3607 17:02 / 11.08.2025
Машҳур фаранг адиби Оноре де Бальзак бир китобида ёзганидай .Иккита тарих мавжуд ёлғондан иборат расмий тарих... ва воқеаларнинг ҳақиқий сабаблари кўриниб турадиган махфий тарих,.Оноре де Бальзак

2824 10:30 / 11.12.2020
.Қуръонни ўрганган сари унинг мукаммал ва улуғлигини тушуна борамиз. Жозибадор Қуръон тоборо инсонни ҳайратга сола бошлайди, ўзига мафтун этади. Кишини ўзини давоми...

2362 15:30 / 11.11.2022
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021