1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонни қанчада хатм қилган маъқул?

15:05 / 05.06.2020 3504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СаволЎзим Қуръони Каримдан ҳар куни аранг бир пора ўқишга имкон топаман. Ўтмишдаги салафларимизнинг Қуръонни кунига бир ёки икки марта, баъзилари ҳафтасига, айримлар ойига бир мартадан хатм қилишган экан. Шу ҳақида маълумот бера оласизларми?

 

Абдулбоқи Абдулбосит ўғли

Тошкент шаҳри

 

Ҳақиқатан, ўтмишдаги аждодларимиз ҳаётларини Қуръони Карим қироатисиз тасаввур қила олишмасди. Биргина мисол келтирайлик: Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий «Бухоро тарихи» асарида бундай ёзади: «Марҳум Хожа имом Абу Ҳафс Кабир Бухорий Бухородан Бағдодга бориб, имом Муҳаммад Ҳасан Шайбонийга шогирд бўлган. Бухоро вилоятида унга тенг бирон киши бўлган эмас. У Бухоронинг мутааххирлари жумласидан бўлиб, ҳам зоҳид, ҳам олим эди. Ўша киши туфайли Бухоро «Қуббатул Ислом» (Ислом гумбази) деб аталган. Бухоро аҳолисининг илмли бўлишига, Бухорода илм кенг тарқалиши ва имомлар, уламоларнинг ҳурмат топишларига у киши сабаб бўлган. Ана шу Хожа имом Абу Ҳафс ҳар бир кеча-кундузда Қуръонни икки марта хатм қилар, шу билан бирга одамларга илм ўргатар эди. У кексайиб-заифлашгач, Қуръонни бир марта хатм қиладиган бўлди. Яна ҳам заифлашиб қолгач, то дунёдан ўтгунига қадар бир кеча-кундузда Қуръоннинг ярмини ўқийдиган бўлди. Худо уни Ўзининг раҳмат ва ризосига ғарқ этсин!»

Ривоят қилишларича, Яҳё ибн Наср бундай деган: «Мен Хожа Абу Ҳафснинг ҳузурида бўлдим. У эрталабки намозни ўқиб бўлгач, қиблага қараб ўтирар, зикрлар қилар эди. Кун чиққач, ортига қараган эди, у илм ўргатадиган қавм (шогирдлари) ҳали келмаган экан; ўрнидан туриб тўрт ракат намоз ўқиди ва мана шу тўрт ракат намозда Қуръондан Бақара, Оли Имрон, Нисо ва Моида сураларини қироат қилиб, салом берганида ҳали ҳам жамоа ҳозир бўлмаган эди. У яна ўрнидан туриб ўн икки ракат намоз ўқиди ва Қуръондан сураи Раъдгача қироат қилди».

Қосим ибн Саломнинг «Қуръон фазилатлари китобида зикр қилинишича, «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳ бундай деган: «(Отам) Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу жумадан жумагача Қуръонни бир марта ўқиб чиқар экан. Рамазонда эса ҳар уч кунда бир хатм қиларкан».

Ибн Абу Шайбанинг Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилишича, Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар етти кунда бир марта хатм қиларди.

Аҳмад иб Абдуллоҳ ибн Юнусдан ривоят қилинади: «Маъруф ибн Восил Таймий «Бани Амр ибн Саъд» масжидида имом эди. У сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилар эди. Қавмига олтмиш йил имомлик қилиб бирор марта ҳам намозда саҳв қилмади (адашмади)».

Солиҳ ибн Умар Холийдан ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий асҳоблари билан ўтирарди. То Мансур ибн Зозон Қуръонни хатм қилмагунча ўрнидан турмасди».

Ибн Ҳажар Асқалоний имом Ҳокимдан қуйидагиларни ривоят қилади: «Рамазоннинг биринчи кечасида Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий олдига асҳоблари тўпланар, у киши уларга намоз ўқиб берар эди. Ҳар ракатда йигирма оят ўқир ва шу зайлда Қуръонни хатм қиларди. У саҳарда Қуръонни ярмидан учдан биригача ўқир ва ҳар уч кечада саҳар чоғи хатм қилар эди. Шунингдек, Рамазонда ҳар куни кундузи Қуръонни бир хатм қиларди ва хатми ифтор пайтида бўларди».

Солиҳ салафлар ичида бир кеча-кундузда бир марта Қуръонни хатм қилганлар жуда кўп бўлган. Жумладан, Усмон розияллоҳу анҳу, Тамим Дорий, Саъид ибн Жубайр, Мужоҳид, имом Шофеъий (Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин) ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳу Рамазон ойида ҳар кеча биттадан, бошқа пайтларда эса ҳар олти кунда бир хатм қилар эди.

Имом Нававий «Ат-Тибян фи адаби ҳамалат ал-Қуръан» китобида бир кунда уч марта, тўрт марта, ҳатто саккиз марта хатм қилганлар ҳам ўтганини нақл қилади. Мисол учун, Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Миср қозиси бўлган Сулайм ибн Итр бир кеча-кундузда уч бора, бир ривоятга кўра тўрт бора хатм қилишини зикр этган.

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Ҳилол» журналининг 5 (14) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарлардан бирида қоронғи тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб, энди ётмоқчи бўлган давоми...

6783 09:00 / 08.10.2020
Абу Усмон Сақафийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулshyазизнинг бир хизматчилари бўларди. У эшагида юк ташиб, ҳар куни бир дирҳам топиб келарди. Бир куни у бир ярим давоми...

2494 08:02 / 07.12.2019
дунё оналарига йўлланган мактубБу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик ndash эски биллур бир шиша давоми...

3822 14:56 / 25.10.2018
Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2725 13:00 / 18.12.2018
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021