1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иллатларнинг сабаби ва уларни ислоҳ қилиш йўли

19:00 / 03.03.2020 1539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақли расо одамнинг иши, агар у вужудида айланиб оқаётган касаллик аломатларини сезса, дардидан халос этадиган фойдали дорини қўйишга кучи етадиган табиблар олдига шошади. Қандай бўлишидан қатъий назар бирор касалликка дучор бўлган пайтда ҳар қандай оқил инсон тутадиган иш ана шудир.

Биз яшаётган бугунги жамиятимиз бир касаллик эмас, кўплаб касалликларни бошидан ўтказмоқда. Бунга кўпчилик ишонади ва уни эътироф қилади.

Жамиятимиз масъулиятни назар-писанд қилмаслик, ёлғон ва алдамчилик билан муомала қилиш, барча турдаги бепарволик, ақллилик ва шарафли инсоннинг хулқи бўлган бошқаларни афзал кўриш ўрнига ўзинигина севиш ва худбинлик касалини бошидан ўтказмоқда.

Жамиятимиз тури ва шакли кўп бўлган фасоддан қийналяпти. Бу касалликдир...

Касаллик инсон баданида ҳаракатланиши мумкин бўлгани каби жамият орасида ҳам ҳаракатланиши мумкин. Буюрилган иш жамиятдаги шахслар, омма ва ўз ишларини бошқарадиган масъулларнинг уйғонишидир. Кейин сабабини суриштириш, ундан кейин, истеъмол қилса ушбу касаллик асоратларидан халос этадиган давога йўл олишдир.

Бу касалликни ҳис қилишга тўхталадиган бўлсак, жамиятимиз мана шу кулфатларнинг барчаси сабабли касалланганини англаб етади ва тушунади. Балки бу жамиятдаги ҳар-бир шахс, у ким бўлишидан қатъий назар касалликларни бошидан ўтказаётганини билади.

Сўздаги даъволар жамиятда тўлиб тошган. Агар сен ушбу даъволар тасдиқини изласанг ўзингни ушбу даъволарга мувофиқ келадиган йўл олдида мутлақо топмайсан.

Қадриятлар, қоидалар, замин, Ватан ва ҳуқуқлар йўлида қурбон бўлиш заруратига доир мақтанчоқ сўзлар қанчалар кўп. Лекин сен буни тасдиқ этадиган воқеликни қидирган вақтингда буларнинг бирорта асарини ҳам топа олмайсан.

Ёриқлар ва жамиятда тарқалаётган фасод турлари ҳақидаги гаплар эса ниҳояси йўқ сўзлардир...

Одамларнинг аксарияти фасоднинг тойилишларига тушиб қолган. Бу касалликлар мавжудлигига иқрор бўлган вақтларида жамият ҳақидаги сўзларида тўхталиб қоладилар. Кейин улар ҳеч қандай муолажа ва ҳеч қандай баҳсга ўта олмайдилар. Сабаб нима?

Биз биламизки, одатда турли жамиятларнинг ичида юрадиган бу касалликларни биргина сабаби бор, иккинчиси йўқ.

Бу ахлоқнинг бузилишидир. Ахлоқ бузилган вақтда бу касалликлар жамият ичида оқиб юра бошлайди. Ахлоқ тузалиб тўғриланган вақтда бу касалликлар ғойиб бўлади.

Инсонлар қадимдан хулқнинг аҳамияти ва ҳақиқий инсонийликнинг тараққиёти учун таянч бўлиши ҳақида гапириб келади, лекин ҳусни хулқ қаердан келиб чиқади?

Аллоҳ таоло араб миллатини Анбиё ва Расулларнинг охиргиси билан икром қилган вақтда Ибн Халдун айтганидек бу миллатни бир нарсагина қойим қилган у ҳам бўлса диндир.

Бу ерда турли омиллар қойим қилиши мумкин бўлган бошқа миллатлар ҳам бор. Лекин бу миллатни қойим қилишда қайсидир сабаблар оғир бўлади. Магар ушбу сабаб Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг динида тажассумлашган бўлсагина уни қойим қила олади.

Гўзал хулқлар фақатгина диёнат манбасидан келиб чиқиши мумкин. У фақатгина Аллоҳ таолога бўлган иймон манбасидан ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларига интизомли бўлиш манбасидан келиб чиқиши мумкин.

Эҳтимол жамиятимиздаги кўпчилик одамлар бу сўздан ва уни тан олишдан (томоқлари) тиқилиб қолсалар керак, чунки улар ҳали ҳам Ислом қўриқхонасидан узоқда роҳатланиб юрадилар. Улар ҳали ҳам бу ерда ўзларини жиловлаш мумкин бўлган бошқа муолажалар бўлишини ўйлайдилар ва фикрлашни яхши кўрадилар. Шояд уларнинг барчалари бу умматнинг ҳолини биргина илож у ҳам бўлса ушбу дин муолажаси билан ислоҳ қилиш мумкинлигини тушуниб етсалар эди.

Айниқса жамиятдаги табақаларнинг кўпчилиги ҳар-хил даво ва муолажаларни тажриба қилиб, улар миллатчилик давосини синаб кўрдилар. Бу даво ҳам уларга ёрдам бермади ва балодан бошқа нарсани зиёда қилмади. Улар жамиятимиздан ва табиатимиздан, тўғри инсонийлик фитратидан четдаги ажнабий фалсафаларга таяниш давосини синаб кўрдилар. Ҳатто тажрибада қўллаб ушбу йўлда ҳаракат ҳам қилдилар, бундан ҳам бирор фойда ололмадилар.

Ватанпарварлик, ғайрат-шижоат, маданият, аждодлар меросини қадрлаш ҳақида гапириладиган буюк сўзларни қўллаб кўрдилар. Буларнинг ҳаммаси уларга ҳеч қандай фойда бермади.

Ахлоқ ҳақидаги калимани синаб кўрдилар. Лекин у ўз асли ва манбасидан узоқ эди. Бас уларга ахлоқ калималари ҳам бирор нарсани пайдо қилмади ва фақат бош оғриғини келтириб чиқарди. Касаллик тарқаган, фасод ёйилган бўйи қолди. Ҳамма бу фасодни тан олади.

Демак — тажриба ва ўрганишдан кейин биргина даводан бошқа чора йўқ эканини тан олишимиз вақти етиб келди. Бу Ислом манбасига мурожаат қилишимиздир ва анъанавий фаоллигимизни таъсир этувчи фаолликка ўзгартиришимиздир.

Барча тоифадаги инсонларнинг ҳаммаси агар улар ушбу фасодни сиқиб танг аҳволга туширмоқчи бўлган кишилардан бўлсалар ва ислоҳ қилиш учун восита қидираётган кишилардан бўлсалар, ушбу ҳақиқатни тушиниб етиш вақти келди. Аммо фасодни ёқтираётганлар эса унинг ортидан фойдаланмоқдалар. Тойилишни яхши кўраётганлар унинг орқасидан гарчи умматнинг ҳисобига бўлса ҳам ўзлари учун манфаат орттирмоқдалар. Бизни уларга айтадиган гапимиз йўқ. Биз ўзимизга ва уларга Аллоҳдан ҳидоят беришини сўраймиз.

Аммо бу умматга ғайрат ва жонсараклик қилувчилар уларнинг кўп эканида шубҳа йўқ. Бу умматни ислоҳ бўлишида куйиб ёнаётганлар уларнинг ҳам кўп эканида шубҳа йўқ. келди. Демак жамиятимизнинг барча табақаларида исломий тарбия ривожланиши керак. Бу авлод Аллоҳ дини билан виждонан оқилона боғланиши лозим. Бунинг учун бошқа билдириш воситаларимизни ва маданий меросларимизни ҳам хизматга сафарбар қилишимиз лозим. Биз буларнинг барини ўзимизнинг анъанавий фаоллигимизни таъсир этувчи тирик фаолликга ўзгартириш йўлида сафарбар қилишимиз лозим бўлади. Бу биз билишимиз ва тушинишимиз лозим бўлган нарсадир.

Ахборот воситаларидаги котиб ва гапирувчилар бу ҳақиқатни эътироф этишдан уялмаслиги лозим. Биладилар ва билаётган нарсаларини эътироф этишдан сўзлари оғизларида тиқилиб қолади. Эҳтимол, улар ҳам ичларида бу уммат ўз динига мурожаат қилсагина тузалади, десалар керак. Агар бу сўз сир ҳолидан ташқарига чиқадиган бўлса, лафзлар тиллари орқали яширинади. Ушбу одамлар орасида уяладигани қайси бири? Ҳақиқатдан уялишнинг нима кераги бор, ҳаммамиз тушиниб бўлганмиз, барчамиз буни биламиз!

Биз барча воситаларни тажриба қилиб кўрдик. Тажрибани тажриба қилиб кўпайтиришимизга монеълик йўқ. Лекин мана аниқ ҳақиқат кўриниб қолди. Бизлар уйқудан фақат Ислом динига амал қилганимиздагина уйғонишимиз мумкин. Ушбу ҳақиқатни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўз сўзини айтган кунда ёрқин тушунтириб берган:

«Биз, Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз. Қачонки Аллоҳ бизни азиз қилган нарсадан бошқа нарса билан азиз бўлишни истасак, Аллоҳ таоло бизларни хорлаб қўяди».

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилсин!

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг жума хутбасидан.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишига давоми...

3169 10:40 / 09.01.2019
Ҳишом ибн Холид арРобъий айтади .Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир давоми...

2937 07:00 / 28.01.2019
Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади .Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида бўйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша бўйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. давоми...

1533 08:00 / 02.12.2020
.Тақсит, сўзи луғатда бўлиббўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси давоми...

3447 20:00 / 06.08.2019