1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нон ёпгани олиб кетишди

08:00 / 23.12.2019 3047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади: «Ҳабиб Форсий шундай дейди: «Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу пайт уйимизга бир тиланчи келиб қолди. Унга беришга ҳеч нарсамиз йўқлиги учун хотиним нонга деб тайёрлаб қўйган хамирни бериб юбордим. Хотиним келиб, «Хамир қани?» деб сўради. «Нон ёпгани олиб кетишди», дедим. Хотиним ишонмади. Ҳоли жонимга қўймай, жуда кўп сўрайверганидан кейин уни тиланчига бериб юборганимни айтдим. У: «Субҳаналлоҳ! Ахир ўзимизга ҳам егани бирор нарса керак-ку», деди. Шу пайт бир киши катта идиш тўла нон ва гўшт кўтариб кириб келди. Хотиним ҳайратдан ёқа ушлаб: «Нақадар тез қайтди-я! Хамирдан нон ёпиб, яна гўшт ҳам қўшиб беришибди», деди».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон давоми...

3685 09:09 / 20.10.2020
Ушбу воқеа бир пайтлар Марказий Африкада ишлаган оврўпалик шифокор аёлнинг ҳаётида юз берган. ...Ўшанда ярим кеча эди. Мен билан ҳамширалар ўта жиддий иш ndash кўз давоми...

4954 19:00 / 19.12.2018
. .Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас. Дўст тутинганларнинг энг яхшиси давоми...

2603 11:00 / 27.12.2020
Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади.Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди .Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат давоми...

3764 15:30 / 08.12.2019
Аудиолар

230338 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148906 14:35 / 11.08.2021