1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нафсини зинодан сақлаб қолган йигит

19:05 / 07.12.2019 6933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ибратли ҳикоя)

Бир ёш йигит, бир гуруҳ ноқобил дўстларга илакишиб қолади. Кейин улар билан саёҳатга чиқади. Шундай саёҳатларнинг бирида бу йигит бир қиз билан танишади. Йигит уни севиб қолади. Қиз ҳам йигитни севиб қолади. Шу билан ораларида бир алоқа пайдо бўлади.

Бошида бу иккиси бир-бири билан гаплашиб юради.

Бошида ораларида илиқлик пайдо бўлади.

Бошида кўришиб, учрашиб юришади.

Бошида ҳеч нарса бўлмайди. Йигит умрида илк маротаба қиз билан танишиши.

Табиийки, йигитнинг қалби қизга боғланади. Биринчи севги инсонни қалбини тўлдиради. Чунки у олдин буни бошидан ўтказмаган. Бу ҳолат шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларидан бир йўл эканлигини билмас эди. Бу — дунё зийнатларидан бири холос. Лекин аслидачи, дунё бундан иборат эмас.

Йигит айтади: Кунларнинг бирида биз у қиз билан бир хонада ёлғиз қолдик. Бу жуда осон рўй берди. Қиз йигитни ўзига таклиф қилди. Йигит эсанкираб қолди ва нима дединг деб сўради.

— Қиз, нима хоҳлайсан, истаганингни қил!

— Йигит, қўрқиб кетдим. Айтдики, бирдан Аллоҳ таолони эсладим. Унинг Аллоҳга бўлган иймони ҳамон қалбида эди. Ҳали иймони қалбидан чиқиб кетмаган эди.

Йигит давом этиб: Аллоҳдан қўрқдим. Қиёмат кунини, Аллоҳнинг ҳайбатини кўз олдимга келтирдим.

— Йигит, ўзимни ортга тортдим.

— Қиз, нима бўлди, нега келмаяпсан деди.

— Йигит, бундай қила олмайман.

— Қиз, нега ахир?

— Йигит, ўзимга ўзим ёлғон гапир, дердим. Унга айтдимки, мени қўлимдан келмайди.

— Қиз, нега?

— Йигит, чунки мен касалман.

— Қиз, касалинг нима?

— Йигит, мен ОИТС (Спид) касалига чалинганман. Албатта, буни қиз қўрқиши учун айтдим. Шунда қиз бирдан кулиб юборди. Нега куляпсан деб сўрадим.

— Қиз, касалинг бор йўғи-шуми?

— Йигит, ҳа, мен ОИТС касалига учраганман.

— Қиз, ҳеч қиси йўқ. Мен ОИТС бўлганимга 3 йил бўлди.

Йигит бу ишни оқибатини ўйлади. Агар бу гуноҳ амалга ошганида эди, дунёда абадий хорлик, қўрқув ва бадбахтликка йўлиқишарди.

Кейин азоб ва ўлим. (Спид туфайли).

Кейин эса қабр... Аллоҳ билади.

Пайғамбаримиз уларни: Оғзи тор, туби кенг бўлган тандирга ўхшаш нарсанинг ичида кўрганлар. Унинг ичида яланғоч эркак ва аёллар бўлиб, уларнинг тагидан аланга келиб уларни юқорига отарди. Улар у ерда додлашарди. Улар қиёматга қадар ана шу ҳолда азобланадилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир» (Маъориж сураси, 29-оят).

«Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта, улар бунга маломат қилинмайдир» (Маъориж сураси, 30-оят).

Биродарим, ҳалоли яхши бўлади. Ҳалоли гўзал бўлади.

Биродарим, уйлан ишинг битсин. Шаҳватингни уйланиш орқали бос.

Эй қизларнинг оталари! Тўйни осонлаштиринглар.

Эй оналар! Тўйни осон ва қулай қилинг.

Инсонлар уйланишни истайдилар. Ҳозирги пайтда ҳар ерда фитна кучайгандан кучайяпти. Телевизорларда, кўча-кўйда, автобусларда, машиналарда, газета ва журналларда. Ҳа ерда!

Хўп, унда ёшлар нима қилсин? Улар бир чора излашмоқда.

Уйланишни истайдилар. Иффатли ва пок бўлиб қолишни исташади. Лекин инсонлар нотўғри йўналишни исташади...

Шайх Набил ал-Авадий

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авн ибн Заквон айтади .Зурора ибн Авфо бизга бомдод намозини ўқиб берди. .Эй бурканиб ётувчи,ни ўқиб, Муддассир сураси, 1оят .Қачонки сурга пуфлансаhellip, оятига давоми...

3370 17:00 / 05.06.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар.Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин,.Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга давоми...

4017 11:00 / 11.01.2021
Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли давоми...

1618 08:00 / 27.10.2020
Ассалому алайкум Ҳазрат, менинг саволим шундай эди жаннатда ҳам кўпайиш фарзанд кўриш борми Агар иложи бўлса, шу ҳақда батафсилроқ маълумот олса бўладиган давоми...

13547 17:40 / 17.12.2018
Аудиолар

211128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130387 14:35 / 11.08.2021