1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

Шайх ҳазратлари таржима қилган «Соф табиат дини» китоби қайта нашр этилди

15:58 / 12.10.2019 2072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини» номли китоблари нашрдан чиқди.

Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, иймонини советлар тузуми тазйиқидан сақлаб қолиш мақсадида кўп йиллар муҳожирликда яшаган улуғ олим ва адиб Саййид Мубашшир Тарозий қаламига мансуб. Ислом динига доир элликка яқин китоб муаллифи ўзининг бу асарида китобхонга Аллоҳнинг тавҳидини, инсониятнинг руҳий-маънавий табиблари бўлмиш пайғамбарлар рисолатини, ҳақ ва ботил орасидаги фарқни таништиради, қатор диний, ижтимоий ва сиёсий муаммоларга дучор бўлиб, боши берк кўчага кириб қолган Ғарб оламини «ҳақиқий абадий дин» бўлмиш Исломга ва унинг ҳикматли таълимотларига чорлайди. Пайғамбарлар келтирган шариатлар ва Аллоҳ таоло ваҳий қилган қонун-қоидаларсиз башариятнинг бахтли ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини ишончли далил-ҳужжатлар ёрдамида исботлаб беради.

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА

Абу Наср Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий Мовароуннаҳрнинг таниқли уламоларидан ва адибларидан эди. У милодий 1890 йили Туркистоннинг Авлиё ота шаҳрида (эски Тарозда) туғилган. Отаси, замонасининг етук фақиҳи Саййид Муҳаммадхон тўра ўғлини олдин Тароздаги таниқли олимларга шогирд қилиб берди. Сўнг у Тошкентдаги Абулқосим ва Бухородаги Мир Араб мадрасаларида таҳсил олди. Таниқли аллома Муҳаммад ал-Асалий (Шомий) домладан сабоқ ўқиди, Қуръони каримни тўла ёд олди, нақшбандия таълимотини ўрганди. Унинг «Қуръон ва нубувват» номли китоби ўша пайтлардаёқ совет ҳукумати томонидан мусодара қилинган эди. У Тароз шаҳрида диний идора очди, мактаблар ташкил этди, юртни босқинчи болшавойлар истилосидан халос этиш ҳаракатларида фаол қатнашди. Таъқиб кучайгач, 1930 йили ватанини тарк этиб, олдин Афғонистон, Ҳиндистонда, 1945 йилдан бошлаб Мисрда муҳожирликда яшади. Олим узоқ йиллар Миср кутубхоналари бош идораси «Дорул-кутубия Мисрия»да туркий китоблар бўлими мудири бўлиб ишлади. Олимнинг қаламига мансуб Қуръон илми, Ислом фиқҳи ва тарихига оид элликка яқин асарлар, кўплаб ғазал ва маснавийлар, мақола ва рисолалар бир қанча Ислом ўлкаларида чоп этилди. Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий 1977 йили Қоҳирада вафот этди. Олимнинг ушбу «Соф табиат дини» номли асари Афғонистон пойтахти Кобулда ёзилган эди.

 

Муаллиф: Саййид Мубашшир Тарозий (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Номи: “Соф табиат дини”
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2019
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9943-5775-6-5
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 15 февралдаги 919-рақамли хулосаси асосида чоп етилди.

МУНДАРИЖА

Муаллиф ҳақида
Исломга марҳабо!
Муқаддима
Диндорлик
Булар қандай таълимотлар?
Ислом ва инсон табиатининг эҳтиёжлари
Иброҳим, унинг отаси ва қавми
Борлиқ ва неъматлар ҳақида тафаккур
Инсоннинг ҳозирги асрдаги масъулияти
Ўзни таниш орқали Парвардигорини таниш
Ислом шоирлари Холиқнинг мавжудлиги ҳақида
Ҳар бир махлуқнинг Холиқнинг борлигини сезиши
Шу хусусдаги ҳикоялардан
Унинг ягоналиги
Мушрик ва деҳқон
Бошқа оятлар
Ийсо алайҳиссалом ҳақида ҳақ сўз
Янада кўпроқ билиш ва ишониш учун
Яҳудийларнинг Ийсо ҳақидаги гаплари
ботил экани ва ийсонинг осмонга кўтарилиши
Қўшимча фойда
Ийсонинг тушиши ва аҳли китобнинг
унга иймон келтириши
Ўзлари гувоҳлик беришади
Баёнотлар ривояти
Бошқа бир ҳужжат
Матндан баъзи парчалар
Ярaтгaн Холиққa ибодaт қилиш
Бу борaдaги айрим мулоҳaзaлaр
Исломнинг бошқa aрконлaри вa aҳкомлaри
Ҳаво сaфaрлaридaн хурсaндлигим


Ушбу китобни қуйидаги дўконларимиздан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: +99871 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: +99891 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: +99897 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: +99869 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: +998 97 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: +99897 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: +99891 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: +99893 503 56 94  

9. Хоразм филиали
Манзил: Урганч шаҳри, Амир Темур истироҳат боғи ҳудуди
Телефон: +99899 526 29 27, +998 93 747 77 74

10. Бухоро филиали
Манзил: Бухоро шахри, Ибн Сино-1б Мўлжал: Самарқанд дарвоза С-Маркет
+99897 239 29 27

11. www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Нубувват хонадони хонимлари, деб номланган 25жузи..Ҳадис ва Ҳаёт, давоми...

1669 13:14 / 06.10.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг умр сафари муфассал ҳаж китоби, деб номланган китоб.МУҚАДДИМАДАНБИСМИЛЛАҲИР давоми...

1944 16:18 / 12.12.2019
Ҳадис ва Ҳаёт20 Анбиёлар қиссасиАммо афсуслар бўлсинким, вақт ўтиб Қуръон ва Суннатдан узоқлашиш оқибатида бошқа соҳалар қатори бу соҳада ҳам тўғри йўлдан давоми...

3354 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз китоби деб номланган китоблариМуаллиф Шайх Муҳаммад давоми...

1769 12:00 / 02.11.2021