1444 йил 11 Рамазон | 2023 йил 02 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Калола зурриёти ва аждоди йўқ одамдир

09:10 / 18.09.2019 2105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жумҳур уламолари ҳам калолани худди шу ривоятда тушунтирилгандек англаганлар.

Энди ўша машҳур калола ва «ёз ояти»ни ўрганайлик:

قَالَ اللهُ تَعَالَى:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

Аллоҳ таоло:

«Сендан фатво сўрарлар. Айтгинки: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур: Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга (маййитдан) қолганнинг ярмидир. У ҳам агар у (сингил)нинг боласи бўлмаса, унга (тўлиқ) меросхўр бўлур. Агар (сингиллар) иккита бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси. (Меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушичадир. Аллоҳ сизларга адашмаслигингиз учун баён қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир», деган («Нисо» сураси, 176-оят).

Шарҳ: Ушбу оятда калола ҳолда ўлган, яъни ўлган пайтида ортидан бола-чақаси, набира-чевараси ҳам, ота-онаси, бобо-момоси ҳам қолмаган, фақат ака-укаси, опа-синглиси қолган одамнинг меросини бўлишнинг бир неча кўринишлари баён қилинмоқда:

1. Бир одам вафот этди. Боласи йўқ. Ортидан битта опаси ёки синглиси қолди. Ана ўша қолган ёлғиз қиз қариндоши маййитнинг меросидан ярмини олади.

2. Бир аёл калола ҳолида вафот этди. Унинг ортидан битта ака ёки ука қолди. Ўша ёлғиз эркак қариндош ўлган аёлнинг ҳамма меросини олади.

3. Бир эркак калола ҳолида вафот этди. Ортидан иккита синглиси қолди. Ўша икки сингил унинг меросининг учдан иккисини бўлиб оладилар.

4. Бир эркак ёки аёл калола ҳолида вафот этди. Ортидан ўғил-қиз аралаш ака-ука, опа-сингиллари қолдилар. Улар қолган меросни «бир эркакка икки аёл насибаси» қоидаси асосида бўлиб оладилар.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, сизлар ушбу «Сиз қилган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг» оятини қироат қилурсизлар. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзни васиятдан олдин адо этиш ҳақида ҳукм қилганлар. Албатта, кундошларнинг ўғлидан аввал ота бир, она бир ўғиллар бир-бирларидан мерос олурлар. Бир киши ота бир биродаридан аввал ота бир, она бир биродаридан мерос олур», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Ҳазрати Алининг бу ривоятларининг ярмини, яъни оятда васият лафзи олдин келса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал қарзни адо этишга ҳукм қилганликлари маъносини олдин ўрганган эдик. Нима учун олдин қарз адо этилиши кераклиги ўшанда батафсил баён этилган. Шунингдек, нима учун ояти каримада олдин васият зикр қилинганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Бу ривоятнинг иккинчи қисмида меросдаги ҳажб, яъни меросхўрларнинг бир-бирларини меросдан тўсишлари ҳақида сўз кетмоқда. Бунга туғишган ака-укалар ва ота бир ака-укалар мисол келтирилмоқда.

Бир киши вафот этиб, ортидан ота бир, она бир биродарлари ва ота бир, она бошқа биродарлари қолса, ота бир, она бирлари мерос оладилар ва ота бир, она бошқаларини меросдан тўсадилар, улар ота ва она бир ака-укалар бор жойда мерос ололмайдилар.

Меросдаги энг муҳим масалалардан бири ҳажб – тўсиш масаласидир.

Ривоятда биргина мисол келгани билан мерос илми уламолари бу масалани атрофлича ўрганганлар. Шунинг учун биз ҳам бу масалани батафсилроқ кўриб чиқсак, фойдадан холи бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоблариБисмиллаҳирроҳманирроҳимКиришБандаларининг ҳожатларини енгиллаштирган, уларга ўз ҳаёт тарзларини давоми...

3589 05:00 / 04.03.2017
биринчи мақола Унинг суннатлари тасмия айтмоқ ва икки қўлини русғларигача уч марта ювиш ила бошламоқ. Мисвок қилмоқ. Бурунни сув ила ювгани каби оғизни ҳам сув давоми...

1548 13:33 / 18.06.2020
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

2109 14:30 / 15.04.2021
Авл бўлмайдиган масалаларАсли икки бўлганда авл бўлмаслигига мисолларndash Аёл кишининг ортидан эри ва туғишган синглиси қолди.Бунда масаланинг асли икки бўлади. давоми...

1163 12:30 / 05.05.2020