Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 177-дарс. Салом лафзи ва витрнинг қунути

18:31 / 17.03.2022 5879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоздан «салом» лафзи ила чиқиш вожибдир.

Бунинг далиллари қуйидагича:

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِفْتَاحُ الصَّلَاةِ الطُّهُورُ، وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ، وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намознинг калити покликдир, унинг (бошқа ишларни) ҳаром қилувчиси такбирдир, ҳалол қилувчиси эса саломдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо намознинг охирида салом берганлари кўплаб ҳадисларда ривоят қилинган.

Энг ози – икки марта «Ассалому», дейиш. Мукаммали – «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея ўнг ва чап тарафларга қараш.

Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза­ (сақловчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.

Муқтадий ўз саломи ила имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза (қўриқчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.

Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилади.

Иккинчи саломида овозини биринчисидан кўра бир оз пасайтиради.

Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлади.

Витрнинг қунути

«Қунут» луғатда «дуо» ва «тазарруъ» маъносини англатади.

Шариатда эса намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни даф қилиш ёки яхшиликни жалб қилишини сўрашдир.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, витр намозида қунут дуоси ўқилади. Намозхон витр намозининг учинчи ракъатида қироатни тамом қилганидан сўнг намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўлини кўтаради. Сўнгра қўлларини киндиги остига қўяди ва қунутни ўқиб, кейин рукуъга кетади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, витр намозида доимо, мусибат тушганида эса қироатни ошкора қиладиган намозлардагина қунут ўқилади. Бомдод намозида қунут ўқиш мансух бўлган.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَنَتَ فِي صَلَاةِ الْفَجْرِ شَهْرًا ثُمَّ تَرَكَهُ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَالطَّحَاوِيُّ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой бомдод намозида қунут ўқиб, сўнгра тарк қилдилар».

Имом Баззор, Табароний, Ибн Абу Шайба ва Таҳовий ривоят қилишган.

Икки ийднинг такбирлари

Рамазон ва Қурбон ийдларининг зоида такбирларини айтиш вожибдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо уларни айтганлар ва ўз умматларига буни ўргатганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

5201 14:30 / 15.04.2021
Устоз Доктор Ҳусайн Ҳомид Ҳассон ndash академия раисиУстоз Доктор Али Солус ndash академиянинг аввалги раисиУстоз Доктор Ваҳба Зуҳайлий ndash академия раисининг давоми...

4921 18:05 / 21.11.2019
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳдир. Яъни, аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳ экан. Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб .Чунки давоми...

7876 19:00 / 11.08.2022
Таом тановул қилишдан олдин икки қўл ювилади.Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у .барака, деб аталган. . Салмон давоми...

4907 05:00 / 06.03.2017