1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар жиҳатдан мукаммал инсон дунёга қайтиб келмайди

14:30 / 14.08.2019 5897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: - Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди.  “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?

Майкл Харт: Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга  келишига ишонмайман.

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Муаллиф
Майкл Харт
Мавзуга оид мақолалар
Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин. Балки у ўзини шу меҳнат орқали ўша маркабга чиқиб давоми...

5802 11:01 / 08.05.2025
.Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг давоми...

4495 09:01 / 26.04.2022
.У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Цезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Цезар бўлиб, унда Цезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар давоми...

2703 11:00 / 27.11.2021
Зулм ndash бунёдкорлик ва тараққиётни барбод қилишга чақирувчи жарчидир.Ибн Халдун

2375 14:00 / 10.12.2022