1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Дин насиҳатдир» китоби қайта нашр этилди!

11:52 / 01.06.2019 2194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»деб номланган китоблари.

МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиламизнинг биринчи ва иккинчи рисолаларида Мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз. Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги икки рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ва «Ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадислари ба қадри имкон шарҳ қилинди. Мазкур икки ҳадиси шариф ҳам ўзида мусулмон банда ҳаётининг жуда кўп соҳаларини қамраб олгани учун уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритишга тўғри келди. Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар юзасидан баҳслар олиб борилди. Ушбу рисоламиздан ўрин оладиган ва сиз азизлар билан бирга ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифлардаги баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги икки ҳадиси шарифнинг савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Мисол учун, ушбу рисоладаги биринчи ҳадис насиҳатга, яъни холисликка бағишланган. Бошқалари ҳам шунга ўхшаш.

Кўпчилик катта имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар Исломнинг мадори деб атаган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб «Дин насиҳатдир» деб номланади. Мазкур ҳадиси шарифнинг матни қуйидагича:

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар. 

«Ким учун?» дедик. 

«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар». 

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил (2016, 2018)
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-5772-2-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19 апрелдаги 2128-сонли хулосаси ила чоп этилган.

 

МУНДАРИЖА

Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли

Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ривоятлари

«Насиҳат» сўзининг маъноси ва таърифи

Насиҳат ҳақидаги оятлардан

Насиҳат ҳақидаги ҳадислардан

«Дин насиҳатдир» ҳадиси шарҳининг давоми

Жаброил ҳадиси

Насиҳат ким учун?

Аллоҳ учун насиҳат

Аллоҳнинг Китоби учун насиҳат

Аллоҳнинг Расули учун насиҳат

Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат

Мусулмонлар оммаси учун насиҳат

Насиҳатнинг аҳамияти

Насиҳат талаб қилиш

Насиҳатнинг вожиблиги

Фарз ва нафл насиҳат

Насиҳат одоблари

Насиҳат қилувчининг одоблари

Насиҳат қилинувчининг одоблари

Насиҳат тинглаш одоблари

Насиҳатга амал қилишнинг фойдаси

Қул хожасига насиҳат қилса

Набавий насиҳатлардан намуналар

Улуғ зотларнинг насиҳат ҳақида айтган гапларидан намуналар

Насиҳатнинг фойдаларидан

Иккинчи ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари

«Киши Исломининг ҳусни» ҳадиси ҳақида уламоларнинг фикрлари

«Киши Исломининг ҳусни» ҳадисининг шарҳи

Киши Исломининг гўзал 

бўлиши нимани тақозо қилади?

Аллоҳдан ҳаё қилиш мақоми

Аллоҳдан ҳаё қилиш нимани тақозо қилади?

Аллоҳдан ҳаё қилишнинг бардавомлиги

Беҳуда ишларни тарк қилиш киши 

Исломининг ҳуснидандир

Тил офатлари

Каломнинг офатлари

Фатво сўраш одоблари

Оз сўзлаш киши Исломининг гўзаллигидандир

Киши Исломининг гўзал бўлиши барча турдаги аҳамиятсиз нарсаларни тарк этиши биландир

Исломи гўзал бўлганларнинг мукофотлари

Хулоса

Амалдан кейин ҳисоб-китоб қилишнинг моҳияти

Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
quotАраб адабий тилиquot 1китоб АРАБ АДАБИЙ ТИЛИrdquoБошланғич китоб қоида ва машқлар Мазкур ўқув қўлланма GRANDTA`LIMrdquo нодавлат таълим муассасаси ўқитувчилари томонидан давоми...

11213 05:00 / 02.02.2015
quotҲадис ва Ҳаётquot 19жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Оламларга раҳмат давоми...

3082 05:00 / 02.02.2015
Зикр аҳлидан сўранг 110сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 110сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3391 05:00 / 02.02.2015
.Тафсир Хилал, 5томПеревод смыслов и толкование Священного Куръана quotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

1253 15:40 / 03.05.2021