1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қорилар Малайзиянинг учта масжидида хатми Қуръонларда иштирок этмоқда

04:00 / 28.05.2019 2383 pdf Ўқиш режими + -

Юртимиздан етишиб чиқаётган Қуръон ҳофизлари нафақат ўзимизда, балки дунё миқёсида ҳам эътироф этилиб, хориж мамлакатлари масжидларида Аллоҳ таолонинг Каломини ўқиб беришмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик икки нафар қори: Аъзамжон Дадамирзаев ва Шамсиддин Жалиловлар Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Зайнул Абидийн ҳазратларининг таклифига биноан 22-29 май кунлари таровеҳ намозларида хатми Қуръонларда иштирок этмоқдалар.

Ташрифнинг биринчи куни қориларни қабул қилган муфтий ҳазратлари ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу юртда ўзи учун кўплаб янги билим ва тажрибаларни орттиргани, мамлакат мусулмонлари узоқ йиллардан буён бирдам ва иноқ бўлиб, Ҳанафий мазҳаби асосида улуғ алломаларининг йўлини давом эттираётганига гувоҳ бўлганини таъкидлади. “Ташрифимдан сўнг келаси Рамазон ойида албатта Ўзбекистондан қорилар таклиф этишни кўнглимга туккан эдим. Алҳамдулиллаҳ, мана насиб бўлди”, дейди муфтий ҳазратлари.

Қорилар Кангар шаҳрининг “Алви”, Путра”, “Ал Ҳусайн” жоме масжидларида имомларнинг тавсияларига биноан Таровеҳ намозларида Қуръондан маълум жузларни ўқиб бермоқдалар.

Биринчи кунда жамоат ўрта миқдорда бўлган. Кейинчалик, ҳушовоз қориларимизнинг қироатларини эшитган, қолаверса, ўзбекистонлик қорилар хатмга ўтаётганлиги ҳақида интернет нашрларида ҳам эълон қилингач жамоат анча кўпайган. Маҳаллий намозхонларнинг қориларимизга ихлослари ортиб, самимий миннатдорчилик, дуолар қилишган. Ана шундай қориларни етиштираётган Ўзбекистон диёрига қизиқишлари ошиб, бу юртни зиёрат қилиш истаклари пайдо бўлганини баён этишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Рамазон ойида ўзбекистонлик 11 нафар қорилар хориж мамлакатларига сафарбар қилинган. 8 нафар қори Россия Федерациясида ва яна бир нафар қори АҚШда хатми Қуръон ўтказиб беришмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Самарқанд шаҳридаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғиз Республикаси давоми...

792 04:21 / 30.04.2025
Голландиянинг Лахаё шаҳрида жойлашган АлКавсар маданият институти томонидан ташкил этилган ушбу курсларда ёши катталар ва ўспиринлар учун алоҳида, болалар учун давоми...

2379 06:30 / 06.02.2019
Муқаддас китоблар ва диний рамзларни йўқ қилишга уриниш қоралашга арзийдиган, орномус туйғусини жунбушга келтирадиган иш. Дания Ташқи ишлар вазирлигининг давоми...

2627 13:45 / 23.07.2023
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

1222 09:46 / 25.11.2023
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021