1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Америкалик поп мусиқачи мусулмон бўлди

16:00 / 24.04.2019 3926 pdf Ўқиш режими + -

Насроний оилада туғилиб-ўсган ва ҳаёти давомида фақат мусиқа билан шуғулланиб келган америкалик машҳур поп-мусиқачи Делла Майлис ислом динини қабул қилди, деб хабар беради Habertürk нашри.

Нашр мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда у қандай қилиб ислом динини қабул қилганини шундай изоҳлаган:

“Шу кунларда мен учта давлатда истиқомат қиламан, Булар АҚШ, Германия ва Туркия. Айтишим мумкинки, булар орасида Туркия менга жуда ёқади. Мусулмон бўлиш режамда йўқ эди. Туркияга ҳар доимги келган эдим. Мусулмонларнинг ҳаракатлари, яшаш тарзлари ва кўрган нарсларим мени бефарқ қолдирмади, улар мени танлашди. Шу сабабли ислом мени танлади, деб ўйлайман. Агар ичингизда бу нарса туғилмаса “Мен танладим” дейиш қийин. Бундай пайтда сизга ўхшаган мусулмонларнинг ҳаракатлари сизни танлайди. Мен эса фақат уни қабул қила оламан. Менга исломни қабул қилишимга илҳом берган мусулмон биродарларимда шуни кўрдим: қиш кунларининг бирида йўл четида оёқ кийими йўқ  бир одамни шу мусулмон дўстим дўконга олиб бориб, пайпоқ ва пойафзал олиб берди. Бошқа бир мусулмон дўстим эса совуқда йўл четида футболкада ўтирган одамни кўриб, устидаги иссиқ жемферини ечиб берди. Улар бу ишларини эвазига ҳеч нарса кутмасдан қилишди... Мусулмон дегани шу эди. АҚШ фуқароси бўлганимдан фахрланаман. У ерда ҳам мусулмонлар бор. Лекин мен Исломни АҚШда ўрганмадим. Мен Исломни Аллоҳнинг тақдири билан Туркияда ўргандим” дейди Делла Майлис. 

Делла Майлиснинг онаси калисода пианино чалади. Отаси эса жаз клубини юритади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Чеченистон пойтахтининг шимолий аэропортига республиканинг биринчи президенти Ахмат ҳожи Қодиров номи берилди. Тегишли фармонни душанба куни Россия давлат давоми...

1661 20:00 / 23.08.2021
Бугун, 25 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Яшнобод туманидаги .Ислом ота, жомеъ масжидига аср давоми...

2358 14:30 / 25.02.2022
Жорий йилнинг 2 июль куни Марокаш пойтахти Работ шаҳрида quotЯманда таълим, маданий ва медиа институтларининг ҳолати қонун бузилиши ва механизмларни ҳимоясиquot давоми...

3876 09:42 / 03.07.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018ndash2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

4212 14:03 / 06.11.2018