1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро анжуманда муфтий Усмонхон Алимов маъруза қилди

08:50 / 12.04.2019 2343 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” номли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов маъруза қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Муфтий ўз маърузасида мусулмон умматининг келажаги ёшлар тарбиясига боғлиқ экани, таълим-тарбияга катта аҳамият қаратган миллатнинг эртаси фаровон бўлиши, лекин ҳозир ёшлар орасида жиноятчилик кенг тарқалаётгани, ахлоқий тубанлашиш ортиб бораётгани ва ёшларнинг одоб-ахлоқ меъёрларидан узоқлашиши оқибатида жуда хатарли иллатлар келиб чиқаётганини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, муфтий Ислом ҳамжамияти олдида турган энг катта ва долзарб вазифалардан бири ёш авлодга ҳар томонлама диний ва дунёвий билимлар бериш, шу билан бир қаторда соф Ислом ахлоқи билан тарбиялаш муҳимлигини баён қилиб ўтди.

Нур-Султон шаҳридаги анжуман давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган Хоссейни масжиди чоршанба куни ёқиб юборилган. Бу ҳақда Иордания оммавий ахборот воситаси хабар беради.Ёнғин 50 квадрат давоми...

2439 19:00 / 18.07.2019
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, номли халқаро конференция бўлиб давоми...

826 14:57 / 14.10.2024
Бугун, 2024 йил 5 апрель оқшомида, 1445 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2133 14:09 / 05.04.2024
Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотларининг навбатдаги партияси совға сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Тошкент давоми...

1738 15:18 / 10.06.2023