1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезиядаги ҳаж нархи АСЕАН давлатлари орасида энг арзон деб топилди

07:32 / 07.02.2019 2119 pdf Ўқиш режими + -

Бу ҳақда IQNA хабар бермоқда. Индонезия Дин ишлари вазирлиги Ҳаж ва умра хизматлари бош мудири Рамазон Ҳариссменнинг маълум қилишича, 2015–2018 йиллар орасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида Индонезияда ҳаж қийматини Малайзия, Сингапур ва Брунейдан кўра паст нархларда ушлаб туришга эришилган. Масалан, Индонезияда сўнгги йилларда ҳажнинг умумий нархи 2235 долларни ташкил этган. Бунга ҳукумат томонидан ҳожиларга қўшимча 400 доллардан берилиши ҳаж харажатларининг қисқаришига олиб келган.

Маълумот учун, Индонезия аҳолиси сони 2017 йил ҳолатига кўра, 264 млн. нафарни ташкил этади. Аҳолисининг 87.17 % и мусулмонлардир. 2018 йилда Индонезиядан дунё мамлакатлари орасида энг кўп ҳожи, яъни 168 000 нафар киши ҳаж зиёратига бориб келган. Уларнинг ҳар бирига йўл ҳақи учун ҳукумат томонидан 400 доллардан ёрдам пули ажратилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 25 июнь куни Қирғизистон мусулмонлари қурултойи бўлиб ўтди. Унда Қирғизистоннинг янги Олий муфтийи сайланди. Бу ҳақда ru.sputnik.kg манбасига таяниб, azon.uz давоми...

3149 11:50 / 26.06.2021
Анъанага мувофиқ, Мисрда Астрономик тадқиқотлар институти томонидан рабиул аввал ойи кириб келгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда almasryalyoum.com нашри хабар берди. давоми...

1881 09:40 / 18.09.2023
Филадельфия аэропортидаги кўчма масжиднинг очилганига икки йил бўлди. Ана шу вақт оралиғида кўчма масжид аэропорт автотураргоҳидаги мусулмон ҳайдовчиларнинг давоми...

2335 07:40 / 29.04.2019
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси, Ўрта Осиёдаги Ҳанафий мактабининг буюк уламоларидан бири, устоз шайх давоми...

2195 03:38 / 11.07.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021