Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (120-дарс) «Тайсир»даги етти қироатнинг санади

13:30 / 19.01.2021 3001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нофеъ алМаданий қироати

1) Имом Нофеъ ал‑Маданийдан Ийсо Қолун орқали келган санад:

Ундан Ийсо Қолун қилган ривоят ҳақида бизга Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал‑Жийзий хабар қилган. У айтади:

«Бизга уни Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мунир хабар қилган. У айтади:

«Бизга уни Абдуллоҳ ибн Ийсо ал‑Маданий хабар қилган. У айтади:

«Бизга Қолун Нофеъдан хабар қилган».

(Абу Амр ад‑Доний) айтади:

«Мен бу ривоят билан тўла Қуръонни устозим Шайх Абул‑Фатҳ Форис ибн Аҳмад ибн Мусо ибн Имрон ал‑Муқрий аз‑Зарирга[1] ўқиб берганман». У киши айтганки: 

«Мен бу ривоят билан тўла Қуръонни Абулҳасан Абдулбоқий ибн Ҳасан ал‑Муқрийга ўқиб берганман. У киши айтганки:

«Иброҳим ибн Умар ал‑Муқрийга ўқиб берганман. У киши айтганки:

«Абулҳасан Аҳмад ибн Усмон ибн Жаъфар ибн Савбонга[2] ўқиб берганман. У киши айтганки:

«Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн ал‑Ашъабга[3] ўқиб берганман. У киши айтганки:

«Абу Нашит Муҳаммад ибн Ҳорунга ўқиб берганман. У киши айтганки:

«Нофеъга ўқиб берганман».[4]

2) Имом Нофеъ ал‑Маданийдан Усмон Варш орқали келган санад:

Ундан Усмон Варш қилган ривоят ҳақида бизга Мисрда қози бўлган Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Маҳфуз хабар қилган ва айтган:

«Бизга Аҳмад ибн Иброҳим ибн Жомиъ хабар қилган ва айтган:

«Бизга Абу Муҳаммад Бакр ибн Саҳл хабар қилган ва айтган:

«Бизга Абу Муҳаммад Абдуссамад ибн Абдурраҳмон хабар қилган ва айтган:

Бизга Варш Нофеъдан хабар қилган».

(Абу Амр ад‑Доний) айтади:

«Мен бу ривоят билан тўла Қуръонни Мисрдаги муқрий Абулқосим Халаф ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Хоқонга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен бу ривоят билан Қуръоннинг ҳаммасини Абу Жаъфар Муҳаммад (бир нусхада Аҳмад) ибн Усома ан‑Нажибийга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Исмоил ибн Абдуллоҳ ан‑Наҳҳосга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Абу Яъқуб Юсуф ибн Амр ибн Ясор ал‑Азраққа ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Варшга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Нофеъга ўқиб берганман. Нофеъ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Нуайм эса Жауннанинг мавлосидир. Куняси Абу Рувайм. Бошқача ҳам келган. Унинг асли Асфиҳондан бўлиб, қора танли эди. Дорул‑ҳижранинг (яъни Мадинаи Мунавваранинг) қироатдаги имоми бўлган. У киши узоқ умр кўрган. Тобеъинлардан етмиштасида Қуръон ўқиган. Язид ибн ал‑Қаъқоъ, Шайба ибн Насоҳ, Абдурраҳмон ибн Ҳурмуз ўшалар жумласидандир. Улар Абдуллоҳ ибн Аббосда, у киши Убай ибн Каъбда, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ўқиганлар».

«Қуръон илмлари» китобидан

[1] «Зарир» сўзи «аъмо» деган маънони билдирибкўпинча кўзи кейинроқ кўрмайқолган кишига нисбатан ишлатилади.

 

[2] Аслида «Буён». «Ат-Тайсир фил қироатис сабъ». Абу Амрад-Доний (бундан кейинги барча тузатишлар ушбукитобдан олинди.)

 

[3] Аслида Ашъас.

 

[4] Бу ерда асосий ровий – ИйсоҚолун тушиб қолганчунки Абу НашитНофеъга эмасИйсо ҚолунгаИйсо Қолун эсаимом Нофеъ ал-Маданийга ўқиб берган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
бешинчи мақолаИбн Ашта .АлМасоҳиф, китобида Ибн Шиҳобдан Мусо ибн Уқба ривоят қилган маълумотни келтиради.Қуръонни жамлаб, вараққа ёзишгач, Абу Бакр .Унга исм давоми...

3596 14:05 / 22.10.2019
Қуръонни маҳкам ушлаш, унга қаттиқ амал қилиш саодат йўлидир Саодатнинг Қуръонга қаттиқ амал қилишга боғлиқлиги Қуръон қандай қилиб саодатни юзага чиқаришини, давоми...

4146 05:00 / 23.01.2017
59. Эй иймон келтирганлар Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва давоми...

8057 05:00 / 23.01.2017
.Фи риҳабиттафсир, ndash Абдулҳамид КишкШайх Абдулҳамид Кишк бу тафсирни ёзишни 1981 йилда бошлаган. Ёзиб битирилган жузларни нашрга бериб, қолганларини ёзишда давом давоми...

1850 17:00 / 29.06.2021