Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (26-дарс). Қуръони каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари

21:10 / 25.03.2019 5244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳий илоҳий ҳикмат ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шароитга мувофиқ, тарқоқ ҳолда нозил бўлиб борди. Аллоҳ таоло ваҳий орқали у зот алайҳиссаломга ҳар куни янги таълим берар, тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоят қилар, қадамларини собит қилиб, хотиржамликларини зиёда этарди. Шу билан бирга, Қуръони карим саҳобийларга ҳам муносиб тарзда нозил бўлиб, уларни тарбия қилар, бузуқ одатларини ислоҳ этар ва воқеликдаги муаммоларига жавоб берарди. Ўз таълимотлари ва шариат ҳукмларини бирданига тушириб, уларни чўчитиб юбормас эди. Ушбу мувофиқлик ваҳийнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишида яққол кўринади. Ваҳий ҳожатга қараб, беш, ўн, ундан кўп ва кам оятларда нозил бўларди. Ифк ҳодисасида бирданига ўн оят нозил бўлгани, Муъминун сурасидаги аввалги ўн оятнинг бир йўла нозил бўлиши, Нисо сураси 95-оятининг бир қисми бўлган «  » – «Ғойру улид-дорори» жумласининг алоҳида нозил бўлгани саҳиҳ ривоятларда собитдир. Шунингдек, Тавба сурасидаги 28-оятнинг «...  » – «ва ин хифтум ъайлатан...» деб бошланган иккинчи ярми оятнинг аввали нозил бўлгач, орадан бир мунча вақт ўтганидан кейин тушган. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бирин-кетин ўқиб беришлари учун Қуръони Каримнинг ушбу тарзда, тарқоқ ҳолда нозил бўлиши давом этди. Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма уч йиллик пайғамбарлик ҳаётлари мобайнида ҳодисалар, воқеалар, шахсий ва ижтимоий муносабатларга қараб босқичма-босқич нозил бўлди. 

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади: 

ﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ

«Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик» (106-оят).

Ушбу оятда Қуръони каримнинг бир йўла тугал бир китоб ҳолида эмас, балки бўлак-бўлак этиб нозил қилинганининг ҳикмати ҳақида сўз боряпти. Албатта, бунинг улкан ҳикматлари бор эди. Ояти каримада ўша ҳикматлардан бири – одамларга «аста-секин ўқиб бериш» зикр қилиняпти. Албатта, ўттиз пора Қуръон бир йўла тушса, уни одамларга ўқиб бериш осон бўлмас эди. Ўқиб берилганда ҳам, одамларнинг уни қабул қилиб олишлари осон бўлмас эди. Энг муҳими – Қуръони карим ўқиш учунгина эмас, асосан ўқиб, амал қилиш учун туширилган илоҳий дастурдир. Уни бир йўла ўқиб, бир йўла амал қилиш осон эмас. Шу сабабдан ҳам жоҳилият ботқоғига ботган одамларни аста-секин тарбиялаб, Ислом нурига олиб чиқиш учун йигирма уч йил керак бўлди. Шу даврда жаҳон тарихида мисли кўрилмаган ажойиб бир мусулмон уммати тарбияланиб, вояга етди. Улар ҳар бир нозил бўлган оятни ўқиб, ўрганишар, ёд олишар ва унга амал қилишар эди. Ушбу шартларни амалга оширмагунларича, бошқа оятлар тушган бўлса ҳам, уларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олмай туришарди. Оқибатда саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари икки оёқда юрадиган тирик Қуръонга айландилар ва оз муддатда ер юзига Қуръон таълимотларини тарқатдилар.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида марҳамат қилади:

ﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽ ﯾﯿﰀ

«Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни тартил билан тиловат қилдик» (32-оят).

Қуръони каримнинг тарқоқ ҳолда, аста-секин нозил бўлишининг ўзига яраша ҳикматлари бор эди.

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
42. Улар жонжаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки давоми...

3709 05:00 / 23.01.2017
Қуръони Каримни энг тези уч кун, кўпи билан бир ойда бир хатм қилиш тавсия этилган. Айрим уламолар хатм муддати бир ойдан ошиб кетиши макруҳ дейишса, айримлари қирқ давоми...

14694 16:08 / 22.05.2018
2. .Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи тўқиб олган,, деган даъво.Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончиликда айблар, .Қуръонни ўзи тўқиб олган, .Аллоҳдан давоми...

5322 16:40 / 21.01.2019
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида дейди.Албатта, Биз устингга оғир Сўзни ташлармиз, 5оят.Яъни .Қуръонни ташлаймиз,. Қуръон ўзи енгилликка барпо қилинган, лекин у давоми...

6311 10:33 / 10.12.2018