Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (105-дарс). Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар

13:30 / 29.09.2020 3410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


(иккинчи мақола)

 7. «Истиво» сўзининг араб тилида ифодаланадиган маъноларидан еттинчиси – «иқбол» («юзланиш»), «суъуд» («юқорига кўтарилиш») ва «амд» («қасд қилиш») маъноларидир.

Араб тилидаги «истава ила самааи» ибораси «осмонга чиқди» ёки «осмонни қасд қилди», ёхуд «осмонга юзланди», ёки «унга эга бўлди» деган маъноларни билдиради.

Луғат илми уламолари: «Арабларда ушбу маъноларни бир-бирининг ўрнига ишлатиш мумкин», дейдилар.

«Истава ъалал-арш» бирикмаси Қуръони Каримнинг еттита оятида келган.

Шулардан биринчиси – Аъроф сурасининг 54-ояти:

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

«Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган… Аллоҳдир» (54-оят).

Иккинчиси – Юнус сурасида:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ

«Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг Аршга истиво қилган Аллоҳдир» (3-оят).

Учинчиси – Тоҳо сурасида:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

«Роҳман Аршга истиво қилди» (5-оят).

Тўртинчиси – Фурқон сурасида:

ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ

«(У) осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта хабардордан сўра» (59-оят).

Бешинчиси – Сажда сурасида:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Аллоҳ осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. Сиз учун Ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Эслатма олмайсизларми?!» (4-оят).

Олтинчиси – Ҳадид сурасида:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ

«У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир» (4-оят).

Еттинчиси – Раъд сурасида:

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ

«Аллоҳ сиз кўриб турган осмонларни устунсиз кўтарган, сўнгра Аршга истиво қилган, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйган Зотдир» (2-оят).

Ушбу етти оятга диққат билан назар солган киши қуйидагиларни мулоҳаза қилади:

– Аршга истиво ушбу оятларнинг олтитасида осмонлару ернинг яратилишидан кейин зикр қилинган. Раъд сурасидаги оятда эса осмонларнинг устунсиз кўтарилганидан кейин зикр қилинган.

– Бу оятларнинг барчасида «истиво» феъли Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ва У Зотга қайтадиган замирга нисбат берилган. Шу билан бирга, бу оятларда истивони Аллоҳ таолодан бошқага нисбат бериш мутлақо йўқдир.

– Ушбу оятларнинг барчасида «истиво» феъли «ъала» (олд кўмакчи) ҳарфи билан келган. Бу феъл ушбу ҳарф билан келганда, устун бўлиш маъносини билдиради.

– Бу оятларнинг олтитасида «истиво» феъли олдин «сумма», яъни «сўнгра» боғловчиси билан келган. Ушбу боғловчи аслида «бир оз вақт ўтгандан кейин» деган маънони беради. Тоҳа сурасидаги оятда эса боғловчисиз келган.

Ушбу ояти карималардаги услуб ва тартибда Аршнинг яратилиши Аллоҳ таолонинг махлуқотларининг яратилиши чўққиси бўлганига, уларнинг яратилиши тугал бўлганига ва У Зот уларни иҳота қилиб туришига ишора бордир. Шунга биноан, Арш Аллоҳ таолонинг қудрати ҳар нарсага етишига ва хоҳиши жорий бўлишига энг ойдин далилдир.

Бас, шундай экан, «Аршга истиво қилиш»ни махлуқотлардаги маълум ҳиссий маънолар – «ўтириш», «қарор топиш», «макон олиш», «жойлашиш» кабиларга буриш мутлақо мумкин эмас. Зотан, Аршнинг маъноларидан бири подшоҳ ўтирадиган тахтни ифода қилади. Тахт подшоҳликнинг аломатларидан бири бўлади. Бу маънони Аллоҳ таолога нисбат бериб бўлмайди.

Ушбу айтилганлардан келиб чиқиб, салафлар айтадилар: «Аллоҳ таолонинг макондан, тарафдан, жойлашишдан, ҳиссий кўтарилишдан олий ва пок эканини қатъий таъкидлаймиз. Бу оятларнинг таъвилига шўнғимаймиз. Муродни билишни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига ҳавола қиламиз».

 (Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
6. Эй иймон келтирганлар Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар давоми...

5421 05:00 / 23.01.2017
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.Бақара Улар ўзларига мусибат давоми...

6492 20:03 / 02.04.2018
47. Ўшанда улар дўзахда бирбирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга .Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах давоми...

4762 05:00 / 23.01.2017
Халаф уламолар мазҳабига кўраиккинчи мақола 2. Аллоҳнинг юзи ndash зоти.Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, давоми...

3595 13:04 / 03.11.2020