Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (68-дарс). Суралар ва оятлар ҳақида баъзи маълумотлар

15:21 / 14.01.2020 13665 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим суралари тўрт қисмга бўлинади.

1. Тивол (Узун суралар).

Бу қисмдаги суралар еттита: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф суралари, Анфол билан Тавба биргаликда ёки бу иккисининг ўрнига Юнус сураси тивол гуруҳига киради.

2. Миъун (Юзталиклар). Оятлари юздан зиёд ёки шунга яқин бўлган суралар.

3. Масааний (Қироати кўп такрорланадиган).

Бу қисмдаги суралар аввалги қисмдагидан кейин келади. Улар уч турдан – узун, ўртача ва қисқа суралардан иборатдир.

4. Муфассал (бўлинган суралар). Бу қисмдаги сураларнинг ораси «басмала» билан кўп бўлингани учун шундай номланган. Уларнинг узунлари «Қоф»дан «Набаъ»гача, ўртачалари «Набаъ»дан «Зуҳо»гача, қисқалари «Зуҳо»дан охиригача.

Қуръони Карим сураларининг сони 114 та.

Қуръони Каримдаги энг қисқа оят «Йа сиин» бўлиб, икки ҳарфдан иборат. Энг узун оят эса Бақара сурасидаги «дайн» («қарз олди-бердиси») оятидир.

Қуръони Карим оятлари сонининг олти минг икки юзтадан ортиқ эканига иттифоқ қилинган, ундан тепаси ҳақида ихтилоф қилинган. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, оятлар адади хусусида юзага келган ихтилоф баъзи оятларни қўшиш ёки олиш билан эмас, айрим оятларни баъзилар битта оят деб қараган бўлса, бошқаси иккига бўлиб, иккита оят деб қараганидан келиб чиққан.

Қуръони Каримнинг сура ва оятларга бўлиниши уни ёдлашни осонлаштиради. Шунингдек, ўқувчига ўз дини ва шариатининг маълум бир қисмини ўрганиб бўлганини ҳис қилдиради.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳнинг уйларидан бирида бир қавм тўпланиб, Аллоҳнинг давоми...

5164 16:31 / 18.01.2018
1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Аввалида давоми...

3191 05:00 / 23.01.2017
Аллоҳ таоло Анъом сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бериб шундай дейди .Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, давоми...

4109 20:10 / 08.04.2019
.Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, .Албатта, бу менга илмим туфайли берилди,, ndash дер. Йўқ У синовдир. Лекин давоми...

4553 21:20 / 12.05.2018