1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Коинотнинг кeнгайиб бориши

09:43 / 11.08.2017 4316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1925 йилда америкалик астроном Эдвин Ҳабл кузатув ишлари давомида шунга гувоҳ бўлдики, барча галактикалар бир-бирларидан тобора узоқлашиб бормоқда, яъни коинот кенгаймоқда. Бугунга келиб эса, коинотнинг кенгайиши илмий исботланган фактга айланди. Қуръон эса бу ҳолатни қуйидагича ифодалаган:

Ва осмонни куч‑қудрат ила бино қилдик. Албатта, Биз уни Кенгайтирувчимиз. 

(Заарийаат сураси,47-оят)

Арабча муциуун сўзи «бирон нарсани кенгайтириш» деб таржима қилиниши мумкин, яъни, бу коинотнинг кенгайиб боришига далолат қилади.

Атоқли астрофизиклардан бири бўлмиш Стефен Ҳовкинг ўзининг «Вақтнинг Қисқача Тарихи» китобида айтади, «Коинот кенгайиб боришининг кашф этилиши ХХ асрнинг буюк интеллектуал инқилобларидан бири бўлди.» Қуръон эса, инсоният телескоп ясашни ўрганмасидан илгари, коинотнинг кенгайиб боришини айтиб қўйибди.

Кимдир айтиши мумкин, Қуръонда астрономиага оид фактларнинг келишининг ажабланарли жойи йўқ, чунки Араблар астрономия соҳасида илғор эдилар. Уларнинг Арабларни астрономия борасида етакчи бўлганларини эътироф этишларига қаршилигимиз йўқ, лекин, Қуръон Арабларнинг фалакиёт илмида етакчи бўлиб олишларидан бир неча аср илгари нозил бўлганини улар эсдан чиқарган кўринишади. Унинг устига, юқорида эслатиб ўтилган, оламнинг яратилиши борасидаги Улкан Портлаш ҳодисаси ва бошқа бир қатор илмий фактлар, Арабларга, илмда юксак чўққиларга чиққан пайтларида ҳам, маълум бўлмаган. Шундай экан, Қуръонда келган илмий фактлар Арабларнинг астрономия соҳасидаги эришган ютуқлари сабабидан эмасдир. Аксинча, уларнинг астрономия, яъни фалакиёт соҳасида шундай етакчи бўлганликлари, астрономия Қуръонда ўз ўрнига эга бўлганидандир.


Ушбу оят тафсири бўйича устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобиларида маълумотлар:

«Ва осмонни куч-қудрат ила бино қилдик».

Аллоҳ таоло осмонни бино қилганини айтиб бўлгандан сўнг Ўзининг «Кенгайтирувчи» эканини таъкидламоқда.

«Албатта, Биз уни Кенгайтирувчимиз».

Шу маънони таҳлил қилиб кўрайлик. Илмий жиҳатдан ёндошганда ҳам осмоннинг кенглиги қаергача етиб боришини ҳали ҳеч ким билгани йўқ. Фақат осмонда миллиардлаб юлдузлар тўплами бор эканини тахмин қилмоқдалар ва ҳар бир тўплам ўзида миллионлаб юлдузларни жамлашини айтмоқдалар. Шунинг ўзидан Аллоҳ таолонинг қандай Кенгайтирувчи эканини билиб олиш қи­йин эмас.

«Кенгайтирувчи»нинг иккинчи маъноси илмий кашфиётлардан сўнг маълум бўлди. Фалакиёт илми мутахассислари кейинги пайтда биз яшаётган сайёралар мажмуаси, яъни галактикамизнинг кенгайиб бораётганини аниқладилар. Демак, Аллоҳ таоло Ўзи кенг қилиб яратган осмонни яна ҳам кенгайтираётган экан.






Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳим, мазлумларни ҳимоячиси Ўзингсан. Аллоҳим, золимларнинг зулмидан уларга нусрат бергин. Аллоҳим, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг умматини ўз давоми...

3438 17:34 / 04.09.2017
Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш

3169 16:21 / 22.09.2017
Ҳожиларнинг зиёратига келган киши қуйидаги дуони қилиши тавсия қилинади Ҳажжан мабрурон ва саъян машкурон ва занбан мағфурон ва тижаротан лан табурrdquoМаъноси давоми...

3214 14:52 / 11.09.2017
Ҳар бир яхшилик садақадир

3180 16:16 / 01.07.2017