1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Акс- садо (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамзий кичик ёшли бола. Ҳар куни далада ишлайдиган отасига тушлик овқат ташийди. Бир куни узоқ тепаликдаги қоялар бағрида шакли ноаниқ бир нарсани кўрди. Шунда Рамзий у кўтарилиб турган тошни ўзига ўхшаган бир бола деб ўйлаб, “Бу ёққа кел”, деб бақирди. Қоялардаги тошлар орасидан ҳам “Бу ёққа кел”, деган овоз эшитилди. Рамзий акс- садо нима эканлигини билмасди. Шунинг учун тепаликда бир бола тошлар панасига беркиниб уни масхара қилаяпти деб ўйлади. Рамзий яна шундай деб бақира бошлади: Менга ўзингни кўрсат, бўлмаса афсусланиб қоласан! Ҳалиги товуш ҳам “Менга ўзингни кўрсат, бўлмаса афсусланиб қоласан!” деб жавоб қайтарди.

    Бутун вужудини ғазаб эгаллаган Рамзий яна бор кучи билан бақира бошлади: Чиқ бу ёққа, қўрқоқ! Яна ҳудди шу сўзларни эшитгач тепаликка қараб то чарчагунича югура кетди. Тепаликда ҳеч кимни кўрмаган Рамзий бу мағрур бола бошқа жойда беркиниб турибди деб ўйлади. Ўша лаҳзада у бу болани тутиб олса унга кўп нарсаларни қилиши мумкинлиги, бу қўрқоқ болада унга кўриниш учун жасорат йўқ эканлиги қабилидаги тилига келган сўзларни айтиб қояларга тирмаша бошлади.

    Бирдан Рамзийнинг эсига унинг кўпроқ ўйнаб қолиши натижасида отасининг қорни қаттиқ очиб уни пойлаб тургани тушиб қолди. Ахийри бу болани қидиришдан воз кечди. Далага етиб келганида отасига нима бўлганини гапириб берди. Отаси унга ушбу ҳикматли гапни эслатди: “Кимки фақат ўзи рози бўлган нарсаларни гапирса, ўзи норози бўладиган нарсаларни эшитади”.

    Агар Рамзий жанобимиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадисларини билиб олганида жуда яхши бўларди. У Зот шундай деганлар:


Кимки Аллоҳга ва Охират кунига ишонса фақат яхши гапни гапирсин ёки жим турсин! (Бухорий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молмулк, болачақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир. Каҳф сураси 46 ndash оят Инсонлар давоми...

25998 05:00 / 15.02.2017
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2566 05:00 / 15.02.2017
1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга давоми...

4269 18:31 / 15.02.2018
Дарс Қуръони карим ва ҳадислардан ўтилганларни текшириш ила бошланди. Сўнгра ота деди .Бугун, суюкли фарзандларим, масжид сўровномасини охирига етказиб давоми...

4932 13:50 / 04.01.2018