1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
14:54 / 10 октябрь 887 Кўриш режими

Татар масжидларининг меъморчилиги борасида янги лойиҳалар

Татаристон мусулмонлари диний идораси масжидлар меъморчилигини мустаҳкамлаш мақсадида Болгар шаҳрида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Унда Бош муфтий ўринбосари шайх Илфар Ҳасанов, бош қози шайх Жалил Фазлиев, республиканинг турли ҳудудларидан муфтий ўринбосарлари ва имом-хатиблар иштирок этишди.

Болгар Ислом академиясида бўлиб ўтган мажлисда масжидларнинг ташқи қиёфаси ва ички безаклари татар исломий руҳини акс эттириши зарурлиги таъкидланди. Ушбу ёндашув Татаристон халқининг диний-маданий хотираси ва рамзи сифатида эътироф этилди.

Татаристон мусулмонлари диний идораси ҳузуридаги Вақф жамғармаси бош директори Фердус Галиуллин «Татаристон Республикасида масжидлар қурилиши лойиҳаси»нинг умумий тамойилларини тақдим этди. У масжидларни лойиҳалаш бўйича аниқ мезон ва меъморий-бадиий қоидалар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Шунингдек, янги тартибда ишлаб чиқилган қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилди:

- Масжидларда фойдаланиладиган рамзий безаклар;

- Хонақоҳлардан фойдаланиш қоидалари;

- Намозгоҳларни режалаштиришнинг техник меъёрлари;

- Кенг иштирок ва янги тизимга қадам.

Йиғилишда олимлар, мутахассислар ва имом-хатибларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўртага ташланди. Келгусида мазкур қоида ва режалар Татаристонда масжидлар қурилишининг ягона лойиҳасини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида Татаристон мусулмонлари диний идораси мезбон Болгар Ислом академияси раҳбариятига ташаккурини изҳор этди.

 

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз