1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
10:25 / 11 октябрь 908 Кўриш режими

SESI етакчи мактаб ўқувчилари Сан Паулудаги «Абу Бакр Сиддиқ» масжидига ташриф буюрди

Бразилияда турли қатламлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида ўзаро танишув ва саёҳат дастурлари доирасида турли учрашувлар, тарихий масканларни зиёрат қилиш, музейларга ташриф буюриш ташкиллаштирилади. Жумладан, Лотин Америкасидаги SESI етакчи мактабининг ўқувчилари Бразилиянинг Сан Паулу шаҳрида жойлашган «Абу Бакр Сиддиқ» масжидига ташриф буюришди. Бу ҳақда марказнинг Facebook саҳифаси хабар берилди.

SESI мактаби Бразилияда 1946 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, саноатнинг ижтимоий хизматлари тизими (SESI) таркибидаги етакчи нодавлат таълим тармоғи бўлиб, инновацион таълим, ўқувчилар билимини ривожлантириш ва 21 аср талабига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашга эътибор қаратади.

Масжидда ўқувчиларни шайх Камол Шоҳин ва Исломга даъват марказининг (CDIAL) даъват бўлими координатори Розанжела Франса кутиб олиб, Исломнинг асосий тамойили ва қадриятлари — иймон, тинчлик, ҳурмат, ҳамдардлик, бирдамлик ва осойишта ҳаёт ҳақида маъруза қилди. Суҳбат ўқувчиларда илиқ таассурот қолдирди.

«Абу Бакр Сиддиқ» масжиди, Исломга даъват маркази (CDIAL) билан ҳамкорликда исломий қадриятларни тарғиб қилишга эътибор қаратади. Ислом ҳақида билишни истаганлар, маданий зиёрат қилишни хоҳлаганлар учун масжид очиқ майдон ҳисобланади.

Исломга даъват марказига (CDIAL) 1987 йилда ҳожи Аҳмад Али Сайфий томонидан асос солинган бўлиб, ҳозиргача унинг раҳбарлигида фаолият юритиб келмоқда. Минтақадаги етакчи исломий муассасалардан бири саналади. Марказ мусулмон жамоаларига хизмат ва Исломни танитиш мақсадида турли фаолиятлар олиб боради: китоб нашр қилиш, китоб кўргазмаларида иштирок этиш ҳамда Лотин Америкасининг турли мамлакатларидан келган мусулмонлар учун йиллик анжуман уюштиради.

Марказ ҳалол сертификатларни берувчи аккредитацияланган тузилмага эга. Исломга даъват маркази Ислом оламидаги хайрия ташкилотлари ва тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланиши туфайли бир қатор вақф мулкларини сотиб олди ва Ислом даъватчиларини қўллаб келмоқда.

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз