1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
08:00 / 06 сентябрь 2391 Кўриш режими

Қатар Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги «Абжад» Қуръон ўқув дастурини якунлади

Қатар Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ҳамда  Диний даъват ва йўриқнома бошқармаси 5 ёшдан 9 ёшга мўлжалланган «Абжад» ёзги Қуръон курсини якунлади. Бу ҳақда Қатар матбуоти хабар берди. Ушбу курс Қуръон ва тарбия дастурларидан бири бўлиб, дастур бир ой давомида Доҳа шаҳридаги учта масжидда бў либ ўтди. Дастурда 326 нафар ўқувчи қатнашди. Улар бир ой давомида ҳафтасига тўрт кун (якшанбадан чоршанбагача) эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гача мунтазам равишда ўқув дастурида қатнашдилар.

Ўқиш давомида Қуръон таълим марказларида тасдиқланган «Дарус ал-ҳижоийя» китоби асосида ҳижоийя ҳарфлари ва тўғри талаффуз қоидалари ўқитилди. Талабалар бошланғич ва илғор даражадаги босқичларга ажратилди.

Шунингдек, талабалар Фотиҳани, ўн қисқа сурани, Оятул Курсийни ва Бақара сурасининг охирги икки оятини ёдладилар. Уларга таҳорат ва намоз ибодати, кундалик зикрлар ва одоб-ахлоқ дарслари ўргатилди.

Таълим билан бирга, дастурда тарбиявий ва маданий машғулотлар, билим мусобақалари, ҳаракатли ўйинлар ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, давлатнинг расмий идоралари билан ҳамкорликда саёҳатлар уюштирилди.

Курс якунида қувончли тадбир ўтказилиб, талабалар ота-оналари иштирокида сертификатлар ва мукофотлар билан тақдирландилар.

Даъват ва иршод диний бошқармаси «Абжад» курсининг ташкил этилиши болаларнинг ёзги таътилини Қуръон таълими, қадриятларни сингдириш ва кўникмаларини ривожлантириш орқали самарали ўтказишга қаратилганини таъкидлади. Бу эса диний жиҳатдан мустаҳкам ва ўзлигини англаган авлодни тарбиялашга хизмат қилади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз